Бош саҳифаЯнгиликларУкраинада бодринг нархи рекордларни янгиламоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Украинада бодринг нархи рекордларни янгиламоқда

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабарига кўра, Украинада иссиқхона бодринглари нархи тез суръатлар билан ўсишда давом этяпти ва ҳозир ўтган йилга нисбатан анча юқори. Нархлар навбатдаги кўтарилишининг асосий сабаби бозорда бодринг бўйича таклифлар чеклангани бўлди. Украина иссиқхона комбинатларининг аксарияти ушбу маҳсулотнинг савдо мавсумини аллақачон якунлаган ва ташқи бозордан, хусусан, Туркиядан етказиб бериш анчайин беқарор.

Бугунги кунда маҳаллий иссиқхона комбинатлари бодрингни 48-55 грн/кг (1,76-2,02 АҚШ доллари/кг)дан сотмоқда. Бу бир ҳафта аввалгидан ўртача 11% қимматроқ кўрсаткичдир. Шу билан бирга, бугунги кунда фақат бир нечта Украина комбинатларигина бодринг сотмоқда ва бу маҳсулотнинг деярли бутун ҳажми чакана савдо тармоқларига жўнатиляпти.

Шунингдек, бу ҳафта Туркия бодрингининг нархи ҳам сезиларли даражада ошди. Айни пайтда импорт қилинган бодринг 38-46 грн/кг (1,40-1,69 доллар/кг)дан сотилмоқда. Бу ҳолатни савдогарлар бир вақтнинг ўзида бир нечта омилларга боғлиқ деб ҳисоблашяпти. Аввало, нархлар ошишига Туркияда бодринг нархининг кўтарилиши сабаб бўлди, бу мамлакат айни пайтда Украина бозорига ушбу маҳсулотнинг ягона етказиб берувчиси ҳисобланади. Бундан ташқари, Туркия бодрингининг таъминоти жуда кичик ва беқарор, бу ҳам маҳаллий бодринг нархига таъсир қилади.

Шу билан бирга, бугунги кунда Украина бозорида маҳаллий бодринг нархи 2020 йилнинг декабрь ойи бошига нисбатан ўртача 31 фоиз юқори. Йил давомида импорт қилинган маҳсулотлар нархи ўртача 24 фоизга ошди. Бозорнинг асосий иштирокчилари фикрига кўра, ушбу сегментдаги нархлар ўсиши кейинги ҳафта сезиларли даражада тезлашиши мумкин, чунки, мазкур сегментдаги талаб тез ўсишда давом этмоқда ва бодринг бўйича таклифлар чекланганича қолмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин