Бош саҳифаЯнгиликларУкраина шафтоли етиштиришни қисқартириб, импортни кўпайтирмоқда
Янгиликлар

Украина шафтоли етиштиришни қисқартириб, импортни кўпайтирмоқда

2016 йилдан 2020 йилгача Украинада шафтоли етиштириладиган ер участкаларининг умумий майдони 21 фоизга – 2,7 минг гектарга камайди.  Мазкур ҳолат, табиийки, импорт кўпайишига олиб келади.

Бу ҳақда “Украина агробизнес клуби” бирлашмаси матбуот хизмати хабар берди.

Бирлашма маълумотларига кўра, 2020 йилда шафтоли етиштириш ҳажми 2019 йилга нисбатан 29 фоизга – 17,1 минг тоннагача камайди. Ушбу мевани етиштиришнинг 81%и Одесса, Херсон, Днепропетровск ва Запорожье вилоятларига тўғри келади.

Шу билан бирга, шафтоли умумий ҳосилининг ярмига яқинини фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган корхоналар етиштиради. Шафтоли кўчатларини экиш ишларини камайиши ҳамда мазкур мевани етиштириш ҳажми пасайиши айнан шу хўжалик ва ташкилотларга хосдир.

«Украина жанубида иқлим йилдан-йилга қурғоқчил бўлиб бормоқда ва қўшимча суғоришсиз шафтоли етиштириш қийинлашиб қолган. Суғориш тизимини ўрнатиш учун қўшимча сармоя зарур. Шафтоли импортининг сезиларли нарх рақобати билан биргаликда эса бу маъносиз», – деди бирлашма таҳлилчиси Светлана Литвин.

Шундай қилиб, 2020 йилда Украина 48,3 минг тонна шафтоли импорт қилди – бу унинг маҳаллий етиштирилганидан 2,8 баравар кўпдир. 2020 йилда шафтолини асосий етказиб берувчи мамлакатлар Греция (импорт ҳажмининг 65%и), Туркия (16%) ва Испания (10%) бўлди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Сўнгги 5 йил ичида Марокаш майиз импортини 20 баробардан зиёд оширди!

EastFruit

Глобал мева савдоси инқирози — кўп йиллардан буён экспортнинг илк бор қисқариши сабаблари таҳлили

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин