Бош саҳифаЯнгиликларУкраина – олча ва смородина етиштирувчиларнинг жаҳон бўйича Топ-3 талигида
Янгиликлар

Украина – олча ва смородина етиштирувчиларнинг жаҳон бўйича Топ-3 талигида

Украинада резавор ва данакли мевалар етиштириш даражаси тобора ўсиб бормоқда. Ушбу сегментдаги баъзи позициялар бўйича мамлакат ҳатто жаҳон бозорида етакчи ўринни эгаллайди. Яна ҳам аниқроғи, SEEDS маълумотларига кўра, олча ва смородина етиштириш бўйича Украина жаҳонда учинчи ўринда туради.

Олча ҳақида сўз борар экан, бу борада Украина Россия ва Туркиядан кейин, смородина етиштириш бўйича эса Россия ва Польшадан сўнг етакчилик қилади. Бошқа мева ҳамда резавор экинлар ҳақида гапирадиган бўлсак, малина етиштириш бўйича Украина жаҳонда еттинчи ўринни эгаллаган. Ушбу тоифадаги лидерлар Россия, Мексика ва Сербиядир. Ва гилос етиштириш бўйича Украина жаҳонда тўққизинчи ўринда турибди. Бу ерда халқаро етакчилик Туркия, AҚШ ва Чилига тегишли.

Жаҳон голубика етиштирувчилари рўйхатида Украина ўн учинчи ўринда, қулупнайнинг энг йирик экспортёрлари рўйхатида эса йигирманчи ўриндадир.

Aнъанавий экинлар етиштириш ҳақида гап кетганида мамлакат янада кучли позицияда:

«Баъзи меваларнинг энг йирик етиштирувчиси сифатида Украина рейтингда юқори ўринларни эгаллаши унинг ҳудудий мансублиги ва урф-одатларига кўп жиҳатдан боғлиқ. Aввало, бу смородина ва олчага дахлдор. Бироқ, жаҳон миқёсида тан олинган резаворлар бўйича ҳам (қулупнай, голубика) Украина жаҳонда муҳим ўринни эгаллаган”, дейди Украина аграр бизнес-клуби (УАБК) таҳлилчиси Светлана Летвин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин