Бош саҳифаЯнгиликларТуркманистондан иссиқхона помидори, Эрондан эса бодринг — Тожикистонда импорт устунлик қилмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Туркманистондан иссиқхона помидори, Эрондан эса бодринг – Тожикистонда импорт устунлик қилмоқда

EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, айни дамда Тожикистон иссиқхона сабзавотлари бозорида импорт маҳсулотлари устунлик қилмоқда.  Иссиқхона помидорлари сегментида асосий савдо Туркманистондан импорт қилинадиган маҳсулотлар ҳиссасига тўғри келади. Тожикистон улгуржи бозорларидаги иссиқхона бодринглари ҳам асосан, маҳаллий эмас, Эрон маҳсулотидир.

Туркманистон 2020 йилда Тожикистон бозорига биринчи марта иссиқхона помидорини етказиб берди ва ҳозир у экспорт бўйича ҳатто қўшни Ўзбекистондан ҳам ўзиб кетди. Маълумки, Ўзбекистон аввал Тожикистон бозоридаги иссиқхона помидори бўйича мутлақ етакчи эди. Дарвоқе, Россия иссиқхона помидорлари бозорида Туркманистон ўзбекистонлик етказиб берувчилар билан муваффақиятли рақобатлашмоқда. Иссиқхоналарни иситиш учун арзон газдан фойдаланиш туфайли маҳаллий фермерлар иссиқхона сабзавотлари етиштириш қувватларини фаол ошириб, экспорт ҳажмини кўпайтирмоқда.  Ўзбекистонда эса бу борада ҳали-ҳануз жиддий муаммолар мавжуд.

Шунингдек ўқинг: Тожикистон мева-сабзавот бизнесининг 2021 йилги ТОП-10 асосий воқеликлари

Эрон 2021 йилда иссиқхона бодринги экспортини кескин қисқартирди. Шуниси ҳам қизиқки, Эрон савдо статистикасида Тожикистон бозорига бодринг етказиб берилиши ҳақида маълумот йўқ. Шундай экан, мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг мураккаблигини ҳисобга олсак, бу реэкспорт маҳсулоти бўлиши мумкин.  Эрон анъанавий равишда Қозоғистон, Афғонистон, Қирғизистон ва ҳатто Туркманистонга жуда катта ҳажмдаги иссиқхона бодрингларини етказиб бермоқда.

Тожикистон иссиқхоначилари учун юқори сифатли ва арзон импорт маҳсулотлари билан рақобатлашиш ҳали ҳам қийин, чунки, энергия нархлари ҳамда маҳсулот етиштириш технологиялари бўйича улар ҳали ҳеч бир  афзалликка эга эмас.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ready4Тradе лойиҳаси – Марказий Осиё мамлакатларининг савдо-сотиқни соддалаштириш борасидаги ҳамкорлиги

EastFruit

Марказий Осиёнинг ёзги иссиқ иқлимида иссиқхонани қандай совутиш керак (видео)?

EastFruit

Эронда 3000 гектардан зиёд иссиқхоналар барпо этиш ва уларни модернизациялаш режалаштирилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин