Бош саҳифаЯнгиликларТуркманистон пахта майдонларини қисқартириш ҳисобига картошка, сабзавот ва полиз экинлари майдонларини кенгайтирмоқда
Янгиликлар

Туркманистон пахта майдонларини қисқартириш ҳисобига картошка, сабзавот ва полиз экинлари майдонларини кенгайтирмоқда

Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишида агросаноат комплекси масалалари бўйича бош вазир ўринбосари Эсенмират Оразгелдиев вилоятларда пахта ҳосилдорлигини ошириш орқали экин майдонларини қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.  Бўшаган ерлардан картошка, сабзавот ва полиз экинларини экиш, ипак қурти пилласини етиштиришда фойдаланилади.

«Хроники Туркменистана» сайтининг ёзишича, пахта етиштириш учун майдонлар 40 минг гектарга, ҳозирги 620 минг гектардан 580 минг гектаргача қисқартирилади.  Бугунги кунга қадар картошка, сабзавот, полиз ва бошқа озиқ-овқат экинларини экиш учун мос равишда 55 минг 550 гектар ер майдони ажратилган бўлса, энди бу майдон 95 минг 550 гектарга етказилади.

Шунингдек ўқинг: Тожикистон ва Туркманистон Россияга эртаги олма экспорти сегментини “топмоқда”, Ўзбекистон эса уни бой бермоқда

2020 йилда Туркманистон ЕОИИ мамлакатларидан картошка харидини саккиз баравар оширди.  2020 йили мамлакатда коронавирус пандемияси сабабли Туркманистон-Эрон чегараси ёпилганидан сўнг картошканинг кескин танқислиги ва нархи кескин ошиши кузатилди. Февраль ойида давлат ОАВ бу йил Туркманистон ўз картошкаси йиғим-терими ҳажмини сезиларли даражада оширишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.

Ипак қурти пилласини етиштириш бўйича йиллик режани 200 тоннага, ҳозирги 2100 тоннадан 2300 тоннага оширишга қарор қилинди.  Ахал (+145 тонна), Болқон (+25 тонна) ва Марий (+30 тонна) вилоятларида қўшимча ҳажмда пилла етиштирилади.

Кўп йиллардан бери пилла етиштириш норентабель бизнес саналар эди. Одамлар бунга вақт ва пул сарфлайди. Тут барги қуртларнинг ягона озуқаси бўлгани учун тут дарахтлари деярли ҳамма жойда кесилган. Бўшаган майдонлар пахта ва ғалла етиштиришга берилди.  Қуртларни озиқлантириш учун одамлар яқин-атрофдаги қишлоқларни кезиб, ҳовлисида тут дарахти ўсадиган кишилардан унинг шохларини сотиб олишади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонга Венгриядан картошканинг мини туганаклари келтирилди

EastFruit

Картошканинг Туркиядан келтирилган янги навлари Ўзбекистонда синовдан ўтказилади

EastFruit

Ўзбекистонда картошка импорти ва савдоси учун солиқ имтиёзлари 2022 йил охирига қадар узайтирилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин