Бош саҳифаЯнгиликларТуркиядан узум экспорти 36 фоизга ошди
Янгиликлар

Туркиядан узум экспорти 36 фоизга ошди

2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Туркиядан узум экспорти 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 36 фоизга – 118 миллион доллардан 160 миллион долларгача ошди.

Бу хусусда Туркиянинг Эгей минтақаси сархил мева-сабзавот экспортёрлари кенгаши раҳбари Хайреттин Учак «Анадолу» агентлигига маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Маниса, Измир ва Денизли вилоятларида 110 минг гектар майдонда 60 минг нафар фермер «Султон» навли узумни етиштиради.

Учак пандемия даврида сархил узумга талаб ортганини билдирди.

Туркиядан ўтган йили узум экспорти 158 миллион долларни ташкил этди.

“2021 йилнинг 10 ойи давомида биз бутунбошли 2020 йилнинг экспорт кўрсаткичидан ошиб кетдик. Январь-октябрь ойларида Туркиядан сархил хўраки узумнинг хорижга етказиб берилиши 36 фоизга – 118 миллион доллардан 160 миллион долларгача ошди. «Султон» навининг сархил узум экспортидаги улуши 78 фоизни ташкил этди», дейди Учак.

Шунингдек, у Туркия 2021 йилда узум экспортини 200 миллион долларга оширишни мақсад қилганини қўшимча қилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин