Бош саҳифаЯнгиликларТуркиядан қуритилган мевалар экспорти 11 фоизга ўсиб, 1 миллиард доллардан ошди
Янгиликлар

Туркиядан қуритилган мевалар экспорти 11 фоизга ўсиб, 1 миллиард доллардан ошди

Жорий йилнинг 9 ойи давомида Туркиядан қуритилган мевалар экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11 фоизга ошиб, 1,03 миллиард долларни ташкил этди, деб хабар бермоқда «Анадолу» агентлиги.

Эгей минтақаси экспортёрлари ассоциацияси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида қуритилган мевалар экспорти жисмоний жиҳатдан 327 минг тоннадан 332 минг тоннага ўсди.

2020 йил охирида Туркиядан қуритилган мевалар экспорти қарийб 1,4 миллиард долларни ташкил этди. Сектор вакиллари 2021 йил охиригача тарихда биринчи бор 1,5 миллиард доллар чегарасидан ўтишни кутишмоқда.

Шунингдек ўқинг: Туркия 2020/21 йилги мавсумда олма экспортини бир ярим баравар ошириб, Европа Иттифоқи, Молдова ва ҳатто АҚШ билан рақобатни юзага келтирди

Эгей минтақасининг қуруқ мевалар ва шунга ўхшаш маҳсулотларни экспорт қилувчилар ассоциацияси раҳбари Бирол Челеп секторнинг январь-сентябрь ойларидаги экспорт кўрсаткичларидан мамнунлигини билдирди.

Майиз, қуритилган ўрик, анжир ва хандон писта етказиб бериш эвазига экспорт биринчи марта 1,5 миллиард доллардан ошади, деди у.

Туркия майиз, қуритилган ўрик ва анжир етиштириш ҳамда экспорт қилишда жаҳон бўйича етакчи ўринни эгаллайди, деди Челеп.

Жаноб Челеп Туркиянинг қуритилган мева сектори учун мақсадли бозорлар АҚШ, Россия, Япония, Хитой, Бразилия ва Ҳиндистон эканлигини қўшимча қилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин