Бош саҳифаЯнгиликларТуркияда озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС ставкаси кескин пасайтирилди
Янгиликлар

Туркияда озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС ставкаси кескин пасайтирилди

Туркия ҳукумати асосий озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚСни кескин пасайтирди. 14 февралдан эътиборан, солиқ ставкаси 8 фоиз ўрнига атиги 1 фоизни ташкил этади. Мамлакат расмийлари асосий солиқлардан бирини минималлаштиришни инфляцияга қарши кураш ва аҳолини қўллаб-қувватлаш чора-тадбири сифатида изоҳламоқда. Бу хусусда  “KazakhZerno.kz” хабар берди.

Гуруч, булгур (янчилган буғдой), нўхат каби дуккакли экинлар; сув, чой, шакар, туз, ёғ-мой, қизил гўшт, оқ гўшт, балиқ гўшти, сут, йогурт, пишлоқ, зайтун ва улардан тайёрланган маҳсулотлар учун ҚҚС пасайтирилди. Шунингдек, ушбу рўйхатга тухум, картошка, пиёз, қалампир, помидор, бодринг, мевалар, консервалар, тузламалар, томат пастаси, мураббо, асал, шинни, ҳолва, фундук пастаси, шоколад, раҳат-лукум, печенье, крекерлар, вафли, қандолат маҳсулотлари, торт, пахлава, вермишель, ёрмалар,  ёнғоқлар – грек ёнғоғи, бодом, хандон писта, қуритилган ёнғоқлардан тайёрланган маҳсулотлар, зираворлар ва болалар озуқалари киритилган.

Шунингдек ўқинг: Автаркия – минтақа мамлакатларидаги сабзавотларнинг юқори нархларига қарши курашишда асосий усулми?

Ҳукумат янги тартиб ижросини қаттиқ назоратга олишни мақсад қилган.  Душанбадан бошлаб, барча вилоятлардаги чакана савдо дўконлари, бозорлар ва бошқа савдо нуқталарида нархларни пасайтириш бўйича текширувлар ўтказилади.

Озиқ-овқат чакана савдо ассоциацияси Президент Эрдўғаннинг ҚҚСни камайтириш қарори Туркия учун инфляция билан курашиш йўлидаги бир имконият эканини билдирди. Қолаверса, бу Туркия озиқ-овқат маҳсулотларининг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини оширади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Глобал мева савдоси инқирози — кўп йиллардан буён экспортнинг илк бор қисқариши сабаблари таҳлили

EastFruit

Туркия компанияси чиқиндиларни қайта ишлаш йўли билан иситиладиган иссиқхонада сабзавот етиштирмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин