Бош саҳифаЯнгиликларТуркияда ўтган йили 1,3 миллион тонна сархил мева шарбат ишлаб чиқариш учун қайта ишланди
Янгиликлар

Туркияда ўтган йили 1,3 миллион тонна сархил мева шарбат ишлаб чиқариш учун қайта ишланди

Туркиядаги мева шарбати ишлаб чиқарувчилар 2023 йилда экспорт ҳажмини 1 миллиард долларга етказишни мақсад қилган. Бу ҳақида «Анадолу» агентлигига Туркия мева шарбатларини ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси (МЕYED) раҳбари Озан Дирен маълум қилди.

Унинг қайд этишича, 2021 йилда хорижга мева шарбатини етказиб бериш ҳажми 400 миллион доллардан ошган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 180 миллион доллардан ошмаган эди.

“Барча қийинчиликларга қарамай, биз 2023 йил учун белгиланган мақсадга эришиш йўлида астойдил ҳаракат қиляпмиз”, дейди у.

Ассоциация раҳбари Туркияда ўтган йили сархил мевани қайта ишлаш ҳажми қарийб 20 миллион тоннани ташкил этгани, унинг 1,3 миллион тоннаси ичимликлар ишлаб чиқаришга йўналтирилганини айтди.

“Бизнинг сектор Туркия бўйлаб 1 миллион нафар фермер ва уларнинг оилалари учун ишончли даромад манбаи бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига ҳисса қўшмоқда” дейди Дирен.

Унинг сўзларига кўра, мазкур сектор 100 минг нафаргача кишини иш билан таъминлаяпти. «Маҳсулотларимиз сифати ва жаҳон бозорларида юқори рақобатбардошлиги билан ажралиб туради. Мақсадимиз мавжуд имкониятлардан максимал даражада фойдаланишдир”, дейди ассоциация раҳбари.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Покистон ва Афғонистон Ўзбекистон мева-сабзавотлари импорти бўйича етакчи бўлди

EastFruit

Туркияда гилоснинг эртаги навлари ҳосилини йиғиб олишга киришилди

EastFruit

Картошканинг Туркиядан келтирилган янги навлари Ўзбекистонда синовдан ўтказилади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин