Бош саҳифаЯнгиликларТуркияда гилос етиштириш 2020 йилда деярли 21 фоизга ошди
Янгиликлар

Туркияда гилос етиштириш 2020 йилда деярли 21 фоизга ошди

Туркия гилос етиштириш ва унинг экспорт ҳажмини кўпайтиришда давом этмоқда.

Туркия статистика институти (ТÜİК) маълумотларига кўра, 2020 йилда мамлакатда гилос етиштириш 2016 йилга нисбатан 20,9 фоизга ошди ва 724 944 тоннани ташкил этди.

2016 йилда Туркияда 599 650 тонна гилос етиштирилган.

Измир Туркия вилоятлари орасида 108 495 тонна гилос етиштириб етакчи бўлди. Ундан кейинги ўринларни Коня (64 086 тонна), Бурса (55 652 тонна) ва Маниса (50 934 тонна) вилоятлари эгаллади.

Гилос экспорти 2016 йилда – $182,54 млн, 2017 йилда – $159,42 млн, 2018 йилда эса  $161,67 млн ташкил этган.

2020 йилда гилос экспорти 2019 йилга нисбатан 21,7 фоизга ўсди, яъни $183,83 млн дан $223,71 млн га етди.

“Анадолу” хабарига кўра, 2020 йили Туркия дунёнинг 62 мамлакатига гилос экспорт қилган. Туркия гилосининг асосий импортчилари Германия – $90,6 млн, ундан кейин Россия – $51,8 млн ва Aвстрия – $13,6 млн.

Шунингдек ўқинг: 2021 йилда Ўзбекистон гилос экспортини яна қисқартиради: РФга экспорт нарх ва шартлари таҳлили

Туркиядан гилос экспорти ҳажми вазн ҳисобига: 2016 йилда 79 789 тонна, 2017 – 60 121 тонна, 2018 – 75 304 тонна, 2019 – 80 506 тонна, 2020 йилда эса 87 253 тоннани ташкил этди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин