Бош саҳифаЯнгиликларТуркия лимон экспортини 59 фоизга оширди
Янгиликлар

Туркия лимон экспортини 59 фоизга оширди

Туркиядан лимон экспорти 2021 йилнинг январь-июль ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 59 фоизга ошиб, 147 миллион 964 минг долларга етди, буни Туркия Ўрта Ер денгизи минтақаси экспортчилари уюшмаси маълумотлари тасдиқлайди.

Ҳисобот даврида цитрус мевалари экспорти ҳажми жиҳатдан 734 791 тоннани ва қиймати 382 миллион долларни ташкил этди.

Бу сектор экспортининг энг катта улуши лимон ҳиссасига тўғри келди. Шундай қилиб, дастлабки 7 ойда Туркия ташқи бозорга 147 миллион 964 минг долларлик 286 855 тонна лимон етказиб берди.

Ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ҳажм бўйича 91% ва пул билан ифодалаганда 59% ни ташкил этди.

Лимоннинг юқори кўрсаткичли экспорти фермерларни ҳам, экспортчиларни ҳам хурсанд қилди.

Шунингдек ўқинг: Биринчи ярим йилликда Туркия сархил мева-сабзавотлар экспортини 25 фоизга оширди

Январь-июль ойларида Туркиядан мандарин экспорти 141 миллион 982 минг долларни, грейфурт – 51 миллион 229 минг долларни, апельсин – 40 миллион 827 минг долларни ташкил этди.

Цитрус етиштирувчилар миллий кенгаши раҳбари Камал Качмазнинг «Анадолу» агентлигига айтишича, энг кўп лимон Россия, Ироқ, Руминия, Украина ва Сербияга етказиб берилган.

Унинг айтишича, август ойи охирида цитрус мевалар учун янги экспорт мавсуми бошланади ва бундан экспортчиларнинг умиди катта.

Январь-июль ойларида Туркиядан цитрус мевалари экспорти:

Маҳсулот январь-июль 2020 ($млн.) январь-июль 2021 ($млн.) Ўзгариши, фоизда
Лимон 93,0 148,0 59%
Мандарин 125,7 142,0 13%
Грейпфрут 53,0 51,3 -3%
Апельсин 64,3 40,8 -36%
EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Хитой олма бозори: юқори захиралар, паст нархлар, умидсиз истиқбол

EastFruit

Янги суперфуд: украиналик фермерлар минглаб тонна маржондарахт мевасини экспорт қилмоқда

EastFruit

Грузияда етиштирилган сабзи улуши маҳаллий бозорда Туркия маҳсулотлари импорти ҳисобига 2,5 баробар камайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин