Бош саҳифаЯнгиликларТуркия: каштан экспорти 79 фоизга ошди
Янгиликлар

Туркия: каштан экспорти 79 фоизга ошди

Туркия ғарбидаги Ойдин провинциясида каштан ҳосилини йиғиштириб олиш мавсум ўз якунига етди. Маҳаллий Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги бошқармасининг маълумотларига кўра, вилоятда 27 минг тонна каштан йиғиб-териб олинди. Бу эса бутун Туркияда етиштирилган ушбу маҳсулотнинг 42%ини ташкил қилади.

Каштан экспортида ҳам жиддий натижалар қайд этилган. Масалан, ўтган йилнинг 11 ойи мобайнида мамлакат $13 млн 240 мингга тенг 5 165 тонна каштан экспорт қилган бўлса, жорий йил январь–ноябрь ойларида ушбу рақамлар 6 782 тонна ва $23 млн 676 мингни ташкил қилган (ўсиш 78,8%), дейилади Туркиянинг Эгей райони экспортёрлари уюшмаси маълумотларида.

Шунингдек ўқинг: Грузияда каштан экспорти авж олмоқда

Туркияда етиштирилган каштаннинг асосий импортёрлари Италия, Германия ва Нидерландия бўлиб қолмоқда.

Эгей районидаги Мева-сабзавот экспортчилари иттифоқи раҳбари Ҳайриддин Учоқнинг сўзларига қараганда, каштан тоннасининг ўртача нархи бу йил $3 490ни ташкил қилди. Ўтган йили мазкур кўрсаткич $2 560 бўлган.

“Каштан етиштириш борасида ҳам, унинг экспорти бўйича ҳам йил омадли келди”, – дейди Учоқ «Анадолу». мухбири билан суҳбатда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қувайт компаниялари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

EastFruit

Покистон ва Афғонистон Ўзбекистон мева-сабзавотлари импорти бўйича етакчи бўлди

EastFruit

Туркияда гилоснинг эртаги навлари ҳосилини йиғиб олишга киришилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин