Бош саҳифаЯнгиликларТуркия инфляцияга қарши курашиш мақсадида мева-сабзавотлар экспортини чеклаши мумкин
Янгиликлар

Туркия инфляцияга қарши курашиш мақсадида мева-сабзавотлар экспортини чеклаши мумкин

2022 йилнинг январь ойи охирида Туркия ҳукумати Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигига ички озиқ-овқат инфляциясини камайтириш мақсадида йигирмата қишлоқ хўжалиги маҳсулоти экспортини чеклаш ваколати берилган қарорни эълон қилди.

Ҳозирча Туркия қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу маҳсулотлардан бирортасининг экспортини чекламаган, аммо, келажакда маҳаллий бозор шароитларига қараб, шундай қарор қабул қилиниши мумкин. Қарор эълон қилинган кундан бошлаб, 2022 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади, деб хабар бермоқда “АгроБизнес”.

Қуйидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари назоратга олиниши мумкин: картошка, помидор, пиёз, саримсоқ, олма, бодринг, ловия, зайтун, бақлажон, яшил қалампир, апельсин, мандарин, лимон, тарвуз.

Шунингдек ўқинг: Турк лирасининг қулаши Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги мева-сабзавот ҳамда ёнғоқ бозорларига қандай таъсир кўрсатмоқда?

2021 йилда Россия Туркия учун 1,13 миллиард долларлик сархил мева-сабзавот етказиб берилган энг муҳим экспорт бозорилигича қолди. Туркия умумий экспортининг 32,88 фоизи Россия улушига тўғри келди. Бу хусусда Туркиянинг Ўртаер денгизи минтақаси экспортёрлар уюшмалари ассоциацияси (АKIB) маълум қилди. 2020 йили Туркия мева-сабзавотларининг Россияга экспорти 948,817 миллион долларни ташкил этди.

Чеклов рўйхатига киритилган ушбу маҳсулотлар айни вақтда истеъмол нархлари асосида нарх инфляциясининг энг юқори даражасига дуч келган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланади. 2019 ва 2020 йилларда Туркия ҳукумати айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, пиёз, картошка ва лимонга ҳам экспорт чекловларини жорий қилган эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин