Бош саҳифаЯнгиликларТуркистон вилояти (Қозоғистон)да узум ҳосилининг оммавий йиғим-терими 10-15 кундан сўнг бошланади
Янгиликлар

Туркистон вилояти (Қозоғистон)да узум ҳосилининг оммавий йиғим-терими 10-15 кундан сўнг бошланади

Маҳаллий узумзорлардан узумнинг биринчи партиялари Туркистон вилояти (Қозоғистон Республикаси) фермерлари томонидан чакана савдо шохобчаларига жўнатила бошланди, деб хабар бермоқда «KaзахЗерно.kz«.

Узум йиғим-терими мавсумини анъанавий равишда Сариоғоч вилояти очиб берди. Бу ерда 1 345,8 гектар майдон мазкур турдаги экин билан банд. Бу йил Сариоғоч узумчилари ўз  майдонларини 10 гектарга кенгайтиришди. Йирик узумзор хўжаликлари орасида «Салтанат» ЖШС, «Жигерген» ЖШС, «Мадвли ва К» ЖШС, «Caspian Food» кабилар бор. Оммавий йиғим-терим 10-15 кундан сўнг бошланади. Ҳозирча узум етиштирувчилар бозорга чиқариш учун пишиб етилган, серсув узум бошларини саралашмоқда.

Ўтган йили мавсум давомида Сариоғоч туманида 9 936 тонна узум йиғилиб, ҳар гектардан 80,7 центнердан ҳосил олинган эди.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистонда сабзавот омборхоналари қурилишининг давлат томонидан қўллаб-қувватлови кучайтирилиши таклиф қилинмоқда

Вилоят узум етиштирувчилари 2020 йилда жами ўн минг гектар узумзордан 72,4 минг тонна  мева ҳосилини олишди.

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг ўсимлик етиштириш бўлими бош мутахассиси Сейтжан Aзбергенов таъкидлаганидек, ҳосилдорлик бу йил ҳам ёмон бўлмаслиги кутилмоқда. Негаки, узум қурғоқчилик ва баҳорги совуқлардан қўрқмайди. Совуқ кўплаб боғбонларни олма ҳосилидан маҳрум қилган бўлса-да, узум деярли зарар кўрмади.

«Қора кишмиш», «Ҳусайни» ва «Тойфи» навлари маҳаллий фермерлар томонидан кўпроқ етиштириладиган навлар ҳисобланади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Европа боғбонларининг аксарияти ички қисми рангли олма навини етиштирмоқда

EastFruit

Об-ҳаво аномалиялари Ўзбекистонда олма ҳосилига қандай таъсир қилди?

EastFruit

Грузиядаги энг йирик бодом плантациясида ҳосил қандай йиғилади? (видео)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин