Бош саҳифаЯнгиликларТуннель ва контейнерларда голубика етиштириш — фермерлар учун афзал ва ўзига хос жиҳатлар
ДолзарбМахсусТехнологияларЯнгиликлар

Туннель ва контейнерларда голубика етиштириш — фермерлар учун афзал ва ўзига хос жиҳатлар

Хорхе Дуарте 2014 йилдан буён Hortitol Cоnculting (Португалия) компаниясида агроном бўлиб ишлайди. У голубика ва малина етиштиришга ихтисослашмоқда. Мана, бир неча йилдирки, агроном USAID Agriculture programme бенефициарларида маслаҳатлар бериб келяпти. Мутахассис сентябрь ойида Грузиянинг Батуми шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро резавор форумида ўз кузатувлари билан ўртоқлашди, деб хабар берди EastFruit.

Ғарбий Грузияда етиштириш учун голубиканинг low’дан mid-chill’гача диапазондаги эртаги, ўртапишар ва кечки жанубий голубика навлари мос келади. Чунки мамлакатнинг бу қисмидаги кўп ҳудудларда йил давомида 800 дан 1200 соатгача совуқ кузатилади.  Бундай навларнинг гуллаши февраль ойи охири — март ойи бошларида ноқулай об-ҳаво шароити (қор, ҳўл қор, совуқ ва ёмғир) даврига тўғри келиши мумкин.

Иқлим муаммоларини туннелларда голубика  етиштириш орқали ҳал этса бўлади. Ва бу ўсимликни ҳимоялаши билан бирга май ойи охирида экспорт “дарча”си деб аталувчи вақтдан аввал ҳам голубиканинг бозорга чиқишини таъминлайди.  Шунингдек, ёз Жанубий Европа, Шимолий Португалия, Шимолий Испания ва Шимолий Италиянинг баланд тоғларидаги Европа ёзи билан солиштирилса, голубика ривожланиши учун жуда юмшоқ ва қулай бўлиши мумкин.

Туннель — пассив даражада шамоллатиладиган иссиқхона бўлиб, одатда, бир қатламли полиэтилен плёнка билан қопланади. Бундай иссиқхонанинг асосий афзаллиги шундаки, бозорга маҳсулотни одатдагидан 7-21 кунгача эрта олиб чиқиши мумкин, қолаверса, кейинчалик ҳам маҳсулот етиштириш ва шу тариқа тегишли навларни танлаш шарти билан маҳсулот етиштириш мавсумини 10 ҳафтадан 5 ойгача узайтириш мумкин.

Мисол учун, кечки навлар учун Cеntralbluе, Veluto Bluе, Last Cаll тавсия этилади.

Голубика — ярим сояга мойил ўсимликдир, аммо шуниси ҳам борки, қуёш нури мавжудлиги яхши ўсиш ва гуллашни таъминлайди. Полиэтилен қоплама туфайли “бир текис” тарқалган ёруғлик сабаб, ҳосилдорлик 2-3 баробар ортади. Шу билан бирга, гул куртаклари шаклланиши ва ўсимликнинг углеводлар концентрацияси ҳатто 28°С да ҳам сезиларли  камайиши мумкин.  Оптимал ҳарорат оралиғи голубиканинг турли навлари учун турлича, бироқ, умуман олганда, ушбу резаворнинг ўсиши ва ривожланиши учун оптимал ҳарорат 22-28ºC ва минимал ҳарорат 12-16ºCдир.

Шунингдек ўқинг: Хорхе Дуарте – Грузияда “ҳақиқий голубика индустриясини яратиш” мумкин

Бундан ташқари, қоплама остида резавор янада сифатли бўлади, чунки у шамол, ёмғир ва чангдан ҳимояланган. Туннелда буғланиш ҳам чекланган, шунинг учун сув янада тежалади ва бу ўғитларга ҳам дахлдордир. Туннелларда голубика етиштиришда намлик омилини ҳисобга олиш – айниқса муҳим, чунки ўсимликларда юқори намлик туфайли ривожланадиган замбуруғни тез-тез бартараф этишга тўғри келади. Нисбий намлик 40% дан юқори бўлганида паст намликда ўсимлик баргидаги кўз илғамас майда тешиклар ёпилишига тўсқинлик қилиши, 80% дан паст бўлганида эса юқори намликда касаллик тарқалишини камайтириши мумкин.

Маълумки, голубика органик моддалар миқдори юқори (3% дан ортиқ), дренажланган тупроқда яхши ўсади, бундай тупроқ Грузиянинг ғарбий қисмида йўқ, бу ерда оғир лой тупроқлар мавжуд ва бу асосий муаммодир. Кучли ёғингарчиликни ҳисобга олган ҳолда  (йилига 2000 мм дан ортиқ) кўплаб фермерлар тошқин туфайли дастлабки 2-3 йил ичида қийинчиликларга дуч келишади. Мутахассиснинг сўзларига кўра, голубика қурғоқчиликдан омон қолиши мумкин, аммо сув тошқини унга кескин салбий таъсир кўрсатади, чунки ўсимликни суғориш меъёри кунига 2 дан 6 литргача сув беришдир, бу ҳафтасига ҳар бир ўсимлик учун тахминан 35 литрни ташкил қилади. Сувнинг кўп қисми резавор  шаклланаётган ва пишиб етилаётган даврда зарур. Шунингдек, голубика  рH 4,5 — 5,2ли нордон тупроқни хуш кўради. Аммо шуни ёдда тутиш керакки, замонавий ишланмалар ва такомиллаштирилган генетика туфайли голубика 6-6,5 рН даражасида ҳам етиштирилмоқда, айниқса, суғориш учун сифатли сув мавжуд бўлса.  Контейнерларда голубика етиштиришда сувнинг юқори сифати муҳим аҳамиятга эга. Сув сифатининг энг муҳим хавфи юқори рН, шўрланиш, хлоридлар, бор ва натрийдир. 0,8 мс / см дан паст электр ўтказувчанлигига эришиш керак. Суғориш частотаси субстрат турига, субстратдаги сув миқдори, ўсимлик ўлчами, иқлим, навга боғлиқ ва суғориш оралиғи 2 дан 4 соатгача бўлиши мумкин.

Valor нави, иссиқхонадаги контейнерлар, Италия

Тупроқ муаммоларини ҳал қилиш имконияти — бу торф, кокос толалари ва перлит аралашмаси — субстратли тувакларда голубика етиштиришдир.  Мутахассиснинг фикрига кўра, маҳсулдорликни ошириш ва касаллик сабаб буталар қуриб қолиши хавфини камайтириш учун электр ўтказувчанлиги паст ва таркибида кимёвий элементлар (калий, кальций, магний ва айниқса, натрий)ни жамлаган барқарорлашган маҳсулот билан ишлаш афзалдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Петр Михов: «Паст сифатли узумнинг мўл ҳосилидан кўра юқори сифатли узумнинг камроқ ҳосили афзал» (видео)

EastFruit

Ўзбекистон селекционерлари рокамболнинг янги навини яратишди

EastFruit

Чилидан хўраки узум экспортида янги навлар улуши ортмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин