Бош саҳифаЯнгиликларТожикистонда замонавий иссиқхона қурувчилар солиқ имтиёзларига эга бўлишди
Янгиликлар

Тожикистонда замонавий иссиқхона қурувчилар солиқ имтиёзларига эга бўлишди

Тожикистон ҳукумати замонавий иссиқхоналар қуриш учун ҚҚС ҳамда божхона тўловларидан озод қилинган товар ва материаллар, қурилма ва ускуналар рўйхатини тасдиқлади, дея хабар берди Asia-Plus.

Ҳукумат 2021 йилнинг 28 майида қабул қилган қарор республика Aдлия вазирлигининг марказлаштирилган ҳуқуқий ахборот банки томонидан эълон қилинди.

Рўйхат 72 номдаги қурилиш маҳсулотлари ва материаллари, қурилма ва ускуналари номини ўз ичига олган.

Шунингдек ўқинг: Резаворлар ва музлатилган сабзавотлар: Марказий Осиё мева-сабзавот етиштирувчилари учун жозибадор нишалар номи айтилди

Рўйхат, хусусан, йиғма қурилиш иншоотлари, ҳаво айлантирувчи ускуналар, электр двигателлар ва генераторлар, иссиқхоналарни суғориш ускуналари, қишлоқ хўжалиги машиналари, турли ўғитлар ва ҳоказоларни жамлаган.

Божхона хизматига ҳукумат қарори билан ушбу рўйхат бўйича импорт қилинадиган товарларнинг расмийлаштирилишини таъминлаш, 2022 йил 1 февралгача эса Молия вазирлигига маълумот тақдим этиш топшириғи берилган.

Осиё тараққиёт банкининг доимий вакили Шенни Кэмпбелл солиқ имтиёзлари масаласини шарҳлар экан, қуйидагиларни таъкидлади: «Инвестициялар, инновациялар, минтақавий ривожланиш ва / ёки янги иш ўринлари яратишга аниқ ва бошқариладиган таъсир кўрсатувчи фаолиятга солиқ имтиёзлари берилиши керак».

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Тожикистонда рекорд даражадаги пиёз ҳосили йиғиб олинмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин