Бош саҳифаЯнгиликларТожикистонда сабзи нархи икки бараварга арзонлашди
Янгиликлар

Тожикистонда сабзи нархи икки бараварга арзонлашди

Тожикистонда сабзи нархи икки бараварга арзонлашди

Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазири Сулаймон Зиёзоданинг сўзларига кўра, “мамлакатнинг озиқ-овқат эркинлигига эришиш учун жуда кўп ишлар олиб борилмоқда”. Бу ҳақда вазирнинг матбуот анжумани якунида Asia-Plus хабар бермоқда.

Шунингдек, амалдор гўшт маҳсулоти етиштириш кўрсаткичлари ошганлигини таъкидлади. “Ҳеч ким оч қолмайди, – деб ваъда берди Сулаймон Зиёзода, “бизда нафақат гўшт, балки сут, тухум, дон, сабзавот ва меваларни етиштириш борасида ҳам кўрсаткичларимиз яхши”.

Матбуот анжумани пайтида вазир “тез орада, янги ҳосил йиғиб олиш арафасида сабзи арзонлашади” деб ваъда берди.

У нархларнинг қимматлашгани қишнинг совуқ келганлигини сабаб қилиб кўрсатди, шунинг учун деҳқонларнинг экин-тикин ишлари ҳам кечиккан.

Бундан ташқари, ўтган йили бозорда ҳаддан ташқари мўлчилик сабабли, сабзи далалардан 40-50 дирамга сотилган, натижада, фермер хўжаликлари бундан зарар кўрган.

Шунингдек ўқинг: Тожикистонда сабзи нархи рекорд даражада юқорилигича қолмоқда

Шу сабабли, бу йил сабзи экиш ишлари қисқартирилди. Бироқ, апрел ойидан кейин сабзавот етиштирувчилар 6,4 минг гектардан зиёд майдонга уруғ сепдилар, ҳозирги пайтда Суғд вилоятининг Истаравшан ва Деваштич туманлари далаларида, Хатлон вилоятининг бир қатор фермер хўжаликларида ҳосил пишиб етилди. “Сўнгги бир ҳафта ичида сабзи нархи килограмм учун 5 сомонийгача тушиб кетди (июл бошида кг учун нарх 8-12 сомонийгача етганди – EastFruit)”, – деди Зиёзода.

Вазирнинг сўзларига кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида Тожикистонда 650 мингдан ортиқ сабзавотлар, шу жумладан, қарийб 60 минг тонна сабзи ҳам етиштирилди.

Қўшни мамлакатларга 110 минг тоннадан зиёд сабзавот, асосан пиёз экспорт қилинди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин