Бош саҳифаЯнгиликларТожикистонда лавандани муваффақиятли етиштириш учун барча шароитлар мавжуд (фото)
Фотосуратлар тўплами Янгиликлар

Тожикистонда лавандани муваффақиятли етиштириш учун барча шароитлар мавжуд (фото)

1 гектар ташландиқ ердан қандай қилиб 10 минг доллар олиш мумкин? Бунинг учун лаванда етиштириш керак. Лаванда етиштириладиган Турсунзода шаҳрида (Тожикистон) лаванданинг гуллаш мавсуми бошланди.

Турсунзодадаги “Муроджон ота” фермер хўжалиги далаларида лаванда ғарқ гуллади. Кўчатлар ўтган йили Туркиядан олиб келинган ва 3 гектар ерга экилган эди, деб хабар беради Азия-Плюс ўзининг Facebook даги саҳифасида.

“Бу тажриба эди, – деб тушунтирди боғ директори Илҳом Дониёров. – Биз ушбу ўсимликни маҳаллий иқлим шароитига мослаштирамиз. Биринчи синов ҳосили ўтган йили олинди. Тез орада иккинчи ҳосилни йиғишни бошлаймиз, бу сафар у кўпроқ бўлиши кутилмоқда”.

Энди …

Илҳомнинг сўзларига кўра, фермер хўжаликлари гулчилари туркиялик мутахассислар маслаҳати билан лаванданинг уч хил навини экиб кўрдилар. Лаванда тиббиёт ва парфюмерияда кенг қўлланилади.

Жаҳон бозорида бир килограмм лаванда ёғи 100-120 долларга баҳоланмоқда ва бир гектардан 70-80 килограмм лаванда мойини олиш мумкин.

Энг муҳими, лаванда сув ва парваришни кўп талаб қилмайди.

“Бизнинг тажрибамиз шуни кўрсатадики, Тожикистонда лаванданинг бир нечта навини етиштириш учун барча шароитлар мавжуд”, – деди Илҳом Дониёров.

Лаванда – кўпйиллик, қурғоқчиликка чидамли ва, шу билан бирга, интенсив экинларни етиштириш ноқулай бўлган унумсиз тупроқли ерларда ҳам етиштирса бўладиган экин. Шу сабабли, “Муроджон ота” деҳқон хўжалиги энг камҳосил, ёнтоқдан бошқа ҳеч нарса ўсмайдиган адирдан иборат участкани танлади.

Лаванданинг ҳар бир тури йилига атиги бир ой – июнь-июль ойларида гуллайди. Кейин, қисқа вақт ичида бутун ҳосилни охирги хушбўй новдагача йиғиш керак бўлади. Ўсимликлар келгуси йилда яна гуллаши учун дастани тегизмасдан кесиб олинади.

… ва келажакда

Лаванда ёғини олиш учун кичик дистиллаш цехини қуриш керак. Уни олиш учун ароматик хомашё дистилляторда буғ билан ишлов берилади. Унинг таъсири остида гул эфир мойини чиқаради. Бир литр эфир мойини олиш учун 80 дан 100 кг гача лаванда керак бўлади.

Шунингдек ўқинг: Заъфарон, сафлор барглари ва каперс – Тожикистоннинг истиқболли инвестиция йўналиши

У ерда у “гул” сувидан ажратилган бўлиб, у косметика ва ҳатто озиқ-овқат саноатида ҳам қўлланилади, масалан, музқаймоққа қўшилади.

Бу деярли чиқиндисиз ишлаб чиқаришни амалга ошириш имконини беради. Уруғлар ва кўчатларни алоҳида сотиш мумкин.

Аммо, бу – келажакда бўладиган иш.

Ҳозирча гулчилар ўсимликларга қарашяпти. Биз томчилатиб суғоришни йўлга қўйдик, минтақа шароитига қараб лаванданинг технологик харитасини туздик, келгусида етиштириш учун энг самарали навларни танладик. Улар чет элдан кўчат сотиб олмаслик учун кўчат етиштириш учун ер тайёрлашмоқда.

“Муроджон ота” боғининг умумий майдони 68 гектардан иборат. У ерда асосан ёнғоқ ва олхўри етиштирилади.

Бу ердан бир ярим километр узоқликда жойлашган Ширкент дарёсидан насослар ёрдамида сув олиб келинди. У резервуарларда йиғилади ва сув у ердан қувурлар орқали ўтади. Томчилатиб суғориш усули сувни бир неча ўн баробар тежаш имконини беради.

Бугунги кунда боғда 15 киши доимий ишлайди. Келажакда уларнинг сони 50 нафарга кўпайиши режалаштирилган.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё: картошка, пиёз ва сабзининг энг паст ҳамда энг юқори нархлари қаерда?

EastFruit

Тожикистонда мева ҳосили ўтган йилга нисбатан 16,5 минг тоннага кўпайди

EastFruit

АҚШлик эксперт: Қандай қилиб Грузияда бодом етиштиришни муваффақиятли йўлга қўйиш мумкин?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин