Бош саҳифаЯнгиликларТожикистонда картошка ва сабзавот етиштириш ўсган, бироқ нархлар ўтган йилга нисбатан қимматроқ
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Тожикистонда картошка ва сабзавот етиштириш ўсган, бироқ нархлар ўтган йилга нисбатан қимматроқ

Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда мамлакатда сабзавот ва картошка етиштириш даражаси ортган. Бироқ, уларнинг нархи юқорилигича қолмоқда. EastFruit сабабларни аниқлашга ҳаракат қилди.

Шундай қилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, бу йил Тожикистонда 144 минг тонна картошка ва 100 минг тоннадан ортиқ сабзавот ҳосили йиғиб олинган. Афсуски, сабзавотларнинг айрим турларини етиштириш қанча ўсганлиги бўйича алоҳида маълумотлар йўқ. Мавжуд маълумотларга эса картошка ҳам, сабзи ҳам, карам ҳам, ҳатто помидор ва бодринг ҳам киритилган.

Келинг, сабзавот етиштириш даражаси ўсиши ҳақида бозор қандай фикрда эканини кўриб чиқамиз.

Картошка

Айни пайтда Тожикистонда картошка нархи сўнгги йиллардаги ушбу давр учун рекорд даражада ва у ўсишда давом этмоқда. Айни пайтда картошкани улгуржи нархи бир килограмм учун 4,2 сомоний (0,37 доллар)ни ташкил қилади, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан роппа-роса бир ярим баравар ва 2019 йилга нисбатан 2,2 баробар қимматроқдир.

Тожикистонда картошка етиштириш даражаси ортган экан, нарх бунчалик тез кўтарилишининг сабаби нимада? Яқинда нархлар рекорд даражада юқори бўлган Ўзбекистондан Тожикистон картошкасига талаб ортгани ҳақида хабарлар келди. Шу боис, нархлар ошишига қисман экспорт ҳажми ўсиши ҳам боғлиқ бўлиши мумкин, айниқса, бу ҳафта Ўзбекистонда картошка нархи пасайди, Тожикистонда эса аксинча, яна кўтарилди. Бироқ, нархлар анча вақтдан бери баланд, шунинг учун картошка етиштириш ўсишининг расмий ҳисоб-китоблари бироз ошириб юборилган бўлиши мумкин.

Пиёз

Тожикистонда пиёз нархи 2021 йилнинг 11 ноябрь ҳолатига кўра, улгуржи савдода 1,6 сомоний бўлиб, 2020 йилнинг худди шу санасидаги даражададир. Бироқ, нархларнинг бу даражаси 2018-2019 йиллардаги пиёз нархидан бир ярим баравар юқори.

Ҳозирча Тожикистондан пиёз экспорти ҳажми ошгани ҳақида маълумот олинмаган. Тожикистон пиёзининг нархи ҳозир Ўзбекистондаги билан бир хил даражада ва бироз ўсиш тенденциясига эга. Ўзбекистон Украинага пиёз етказиб беряпти, лекин Тожикистон буни ҳозирча амалга ошира олмайди, чунки, Тожикистондан логистика қимматроқ. Шунга кўра, пиёз етиштириш ҳеч бўлмаганда 2020 йилга нисбатан камаймаган бўлиши мумкин.

Сабзи

Тожикистонда сабзи нархи ўтган йилга нисбатан 30 фоиз қимматроқ, бироқ 2018 йилда у ҳозиргидан ҳам қимматроқ бўлган. Бироқ, агар сабзавот етиштириш даражаси ошган бўлса, ички талаб ёки экспорт ўсиши бўлмаса, нархлар пастлаши керак эди.

Аммо, Тожикистонда нархлар Ўзбекистонникидан анча паст – фарқ икки баравардан ортиқ. Бундан ташқари, айни дамда Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам сабзи нархининг пасайиш тенденцияси кузатилмоқда.  Россия ва Беларусда эса нархлар юқори ва уларнинг ўсиш истиқболлари мавжуд. Шундай экан, бу давлатлар Марказий Осиё сабзисининг импортёрига айланиши мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин