Бош саҳифаЯнгиликларТожикистон ва Туркманистон Россияга эртаги олма экспорти сегментини “топмоқда”, Ўзбекистон эса уни бой бермоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Тожикистон ва Туркманистон Россияга эртаги олма экспорти сегментини “топмоқда”, Ўзбекистон эса уни бой бермоқда

EastFruit таҳлилчилари прогноз қилганидек, 2021 йилда Ўзбекистондан эртаги олма экспорти кескин камайди. Бунинг сабаблари, об-ҳаво аномалияларидан ташқари, Россия бозорининг кутилмаганда олма билан тўлганлиги ва нархлар пасайиши билан боғлиқ, чунки, минтақанинг аксарият мамлакатларида 2021 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, захиралар рекорд даражада юқори бўлди.

2021 йилнинг май-июль ойларида Ўзбекистон Россия бозорига бор-йўғи 1,6 минг тонна эртаги олма экспорт қила олди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб уч баравар кам кўрсаткичдир.

Шунингдек ўқинг: Россия ўз бозорига Сербия, Туркия, Эрон, Янги Зеландия ва Жанубий Африкадан олма етказиб берилишини мураккаблаштирди

Шу фонда Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари, биринчи навбатда, Тожикистон ва Туркманистоннинг экспорт кўрсаткичлари жуда қизиқ манзара касб этади. Олма етиштиришнинг ўсиши ҳамда интенсив ва яриминтенсив олма экиладиган боғ майдонларининг фаол кенгайиши фонида Тожикистон илк бор Россияга 100 тоннадан ортиқ ёзги олма (116 тонна) экспорт қила олди. Йил давомида экспорт ҳажми 26 фоизга ошди.

Бироқ, Туркманистоннинг натижалари янада қизиқарли бўлиб чиқди, у ердан ёзда Россияга 507 тонна эртаги олма экспорт қилинди, бу ўтган йилнинг шу давридаги экспорт ҳажмидан 30 фоизга кўпдир.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил ёзида Россиядаги олма нархи 2020 йилга нисбатан анча паст бўлган. Шунинг учун бу шароитда экспорт ҳажми ўсиши мамлакатнинг рақобатбардошлигини кўрсатади.

Тўғри, Туркманистон ҳам, Тожикистон ҳам бу даврда олма экспорт қилган Эрон натижаларига ҳозирча ета олгани йўқ. Шунга кўра, 2021 йилнинг май ойидан июлигача Эрон Россияга олма экспортини бирданига 3 баравар ошириб, 6,9 минг тоннага етказди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда бир ҳафта ичида қовун нархи бир ярим баробар ошди

EastFruit

Сирдарё вилоятида анорнинг энг яхши Озарбайжон навлари етиштирилади

EastFruit

Бу йил музлатилган резаворлар Украинага 200 миллион доллар даромад келтиради

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин