Бош саҳифаЯнгиликларТожикистон ва Россия мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришнинг соддалаштирилган божхона режимини синовдан ўтказмоқда
Янгиликлар

Тожикистон ва Россия мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришнинг соддалаштирилган божхона режимини синовдан ўтказмоқда

Россия ва Тожикистон божхона идоралари ўртасида соддалаштирилган божхона йўлагини ташкил этиш тўғрисидаги келишув доирасида мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш синов режимида бошланди, дея хабар берди AsiaPlus Россиянинг Душанбедаги савдо ваколатхонаси маълумотларига таяниб.

“Ҳозир лойиҳа доирасида сабзавотлар, мевалар ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари, шунингдек, ерёнғоқ ва бошқа баъзи озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш кўзда тутилган”, дейилади хабарда.

Икки мамлакат божхона органлари мазкур йўлакни ишга тушириш лойиҳаси тўғрисидаги битимни 2019 йил апрель ойида имзолагандилар.

Шунингдек ўқинг: “Марказий Осиё мевалари, ёнғоқлари ва сабзавотлари” онлайн-конференцияси

Ҳужжат доирасида иккала идора ташилган товарлар тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда тўғридан-тўғри алмашадилар ва олинган маълумотлардан хатарларни бошқариш миллий тизимлари фаолиятида фойдаланилади, бу эса божхона расмийлаштируви учун кетадиган вақтни қисқартиради.

Ўз фаолияти давомида Россия ва Тожикистон божхона қонунчилигини бирор марта бузмаган компаниялар ушбу лойиҳада иштирок этиши мумкин.

Соддалаштирилган божхона йўлаги барча транспорт турларига нисбатан татбиқ этилади.

Тожикистоннинг расмий статистикасига кўра, Тожикистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама товар айланмаси 2020 йилда 974 миллион долларни ташкил қилиб, унинг 90 фоизга яқини Тожикистонга етказиб берилган Россия маҳсулотларига тўғри келади.

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Россия экспортида 30,2 фоизни, Тожикистон экспортида эса 13 фоизни ташкил этган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

2020/2021-мавсум: жаҳон бўйича хўраки узум етиштириш 24 миллион тоннадан ошди

EastFruit

Россияда қурғоқчиликка чидамли смородина (қорағат)нинг янги тури рўйхатдан ўтказилди

EastFruit

2021 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон мева-сабзавот экспортини қисқартирди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин