Бош саҳифаЯнгиликларТожикистон «Евроосиё агроэкспресси» лойиҳасига қўшилиши мумкин
Янгиликлар

Тожикистон «Евроосиё агроэкспресси» лойиҳасига қўшилиши мумкин

Тожикистон экспортёрлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ЕОИИ мамлакатлари бозорларига етказиб беришни тезлаштириш мақсадида амалга оширилаётган «Евроосиё агроэкспресси» лойиҳасига қўшилиши мумкин, деб хабар бермоқда Аsia-Plus.

Бу масала яқинда Россиянинг Тожикистондаги савдо ваколатхонаси ташкил этган онлайн учрашувда муҳокама қилинди.

Россия Савдо ваколатхонасининг маълумотларига кўра, 2021 йили икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хомашё айланмаси 300 миллион доллардан ошган, бу ўтган йилга нисбатан 18 фоиз кўп кўрсаткичдир. 2021 йили Россиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти ҳажми 22 фоизга ошди.

Шу билан бирга, ўтган йили Тожикистондан Россия бозорига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш сезиларли даражада ўсди – 12,3 миллион долларлик маҳсулот жўнатилди ва бу 2020 йилга нисбатан 2,3 баробар кўпдир.

Шунингдек ўқинг: Тожикистон: озиқ-овқат хавфсизлиги ва макроиқтисодий барқарорлик

Тадбирда “РЖД Логистика» АЖ вакиллари Тожикистон логистика компаниялари “Агроэкспресс” доирасида маҳсулотларни тез етказиб бериш бўйича янги йўналиш ва хизматларни тақдим этиши ҳамда юк ташишни ташкил этиш бўйича эксперт позициялари алмашувини амалга ошириши мумкинлигини қайд этди.

Учрашув якунлари бўйича пилот юклар жўнатишни йўлга қўйиш бўйича ишчи кенгаш маслаҳатлашувларини давом эттиришга келишиб олинди. Тахминларга кўра, Тожикистон юклари автоташувчилар кўмагида Ўзбекистон темир йўл станциясига етказилади ва Москвага йўл оладиган «Агроэкспресс» поездларига юкланади.

Маълум бўлишича, тожикистонлик тадбиркорлар ушбу лойиҳага катта қизиқиш билдирган ва биринчи етказиб бериш 2022 йилнинг иккинчи чорагида амалга оширилиши мумкин.

Россия ва Ўзбекистон агроэкспресслари лойиҳасини амалга оширишнинг кейинги босқичларида Тожикистонни жалб этиш режалаштирилмоқда, чунки, россиялик истеъмолчиларни қизиқтирадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун мазкур мамлакатда ҳам салоҳият мавжуд.

Лекин, аввало, Россия ва Ўзбекистон ўртасида барқарор савдо алоқаларини йўлга қўйиш, қолаверса, лойиҳа самарадорлигини баҳолаш, шундан сўнггина бошқа бозорларни кўриб чиқиш лозим.

Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши 2022 йилнинг февраль ойида лойиҳа амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш бўйича қарор қабул қилди. У қишлоқ хўжалиги  ва озиқ-овқат маҳсулотларини ўзаро етказиб бериш ҳамда экспорт ҳажмини оширишга қаратилган. Дастур 2030 йилга қадар амалга оширилиши режалаштирилган.

Биринчи босқичда ЕОИИ ҳудудидан ташқаридаги икки йўналиш – Хитой ва Ўзбекистонга, шунингдек, тескари йўналишда мунтазам юк жўнатиш ташкил этилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин