Бош саҳифаЯнгиликларТОП-7 олма навлари ёки муваффақиятга эришиш учун Россия мева бозори ҳақида нималарни билиш керак
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

ТОП-7 олма навлари ёки муваффақиятга эришиш учун Россия мева бозори ҳақида нималарни билиш керак

Бугунги кунда олма Россиядаги мева-реза экинлари етиштиришда 80 фоиз улушга эга. Интенсив боғ яратишнинг дунё стандартларига мувофиқ келувчи замонавий олма боғларини жадал барпо этиш натижасида 2020 йилда Россияда ялпи олма ҳосили 1,1 млн тоннани ташкил қилди. Ставрополь ўлкаси питомникчилари ва боғбонлари ассоциациясининг эксперт баҳолашларига кўра, 2020 йилда 8 минг гектарга интенсив саноат усулидаги боғлар барпо этилган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилда 9 минг гектарни ташкил қилиши прогноз қилинмоқда.

Россияда замонавий мева боғлари юқори суръатларда барпо этилаётгани сабабли, экспертлар товарни сортлаш ва меваларни қадоқлаш линияларини ўзида мужассамлаштирган мева сақлаш омборлари қурилишида ҳам ўсишни қайд этдилар. Масалан, 2020 йил якунларига кўра, бир вақтнинг ўзида сақлаш қувватлари 860 минг тоннани ташкил қилган бўлса, бу йил ушбу кўрсаткич яна 70 минг тоннага кўпайиб, 930 минг тоннага етади.

Ички ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўсишига қарамасдан, Россия ҳамон дунёдаги етакчи олма импорт қилувчи мамлакат бўлиб қолмоқда – 2018 йилда бу ерга 1,2 млн тонна олма импорт қилинган бўлса, 2020 йилда 1 млн тонна олма четдан олиб келинган. Кўриниб турибдики, Россияга олма импорт қилиш ҳажмлари камайиб бормоқда. Ҳозирга келиб россиялик боғбонлар дунё бозорида машҳур бўлган деярли барча олма навларини етиштиришни ўзлаштириб олдилар.

Россиянинг Шимолий Кавказ ва Жанубий минтақаларидаги табиий-иқлим шароитлари Европа Иттифоқидагидан кам бўлмаган ҳажмларда олма етиштириш ва ҳосил олиш имконини беради. 2020 йил якунларига кўра, боғбонлар Шимолий Кавказ минтақасида 500 минг тоннадан зиёд, Жанубий минтақада эса 400 минг тоннадан зиёд олма ҳосилини териб олди. Россияда ажойиб кўрсаткичларга эришаётган интенсив боғлар аллақачон ишга туширилган, бироқ улар барпо қилинган майдонлар ҳали етарли эмас.

Айтиш керакки, ҳар бир ишлаб чиқарувчи компания учун олма навини танлаш жуда муҳим ҳисобланади. Бугунги кунда селекция марказлари қаттиқлик, нордонлик ва ширинлик кўрсаткичлари бўйича истеъмолчилар истакларига мос келадиган навларни яратишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирда ТОП-7 энг кўп етиштирилаётган навларга қуйидаги олма навлари кирди: «Гала», «Ред Делишес», «Фуджи», «Айдаред», «Джонаголд», «Моди», «Гренни Смит».

Ушбу навларнинг шуҳрат қозонишига сабаб улар қизил рангли олмани ёқтирадиган ушбу минтақа истеъмолчиларининг хоҳиш-истакларига тўлиқ жавоб беради. Бундан ташқари, мазкур навлар анча даромадли бўлиб, ишлаб чиқарувчилар учун ички бозорда ҳам, ташқи бозорларда ҳам юқори сотув нархини таъминлаб беради.

Россия фермерлари, одатда, кўплаб турдаги навларни етиштирадилар. Бу эса савдо тармоқлари учун катта партияларни шакллантиришда муаммо туғдиради. Чунки баъзан битта навдан керакли миқдорда олма топиш қийин бўлиб қолади.  Бироқ, кейинги йилларда вазият ўзгармоқда. Ривожланиб бораётган питомник корхоналар замонавий ва истеъмолчилар томонидан талаб этилаётган навларнинг кўчатларини етиштирмоқда, боғдорчилик корхоналари томчилатиб суғориш технологиялари, бетон таянчлар ва дўлга қарши ҳимоя тўри билан жиҳозланган юқори технологияли боғларни барпо этмоқда.

Ички бозорни тўлдириш ва Россия олмасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш, мева бизнесидаги тенденциялар, самарали тажрибалар ва технологиялар, шунингдек, Россиянинг бугунги саноат боғдорчилиги ва питомниклари ҳолати ҳамда уларнинг ривожланиш истиқболлари мавсумнинг энг катта миқёсдаги тадбири – “PROЯблоко 2021” халқаро ихтисослашган кўргазма-конгрессида муҳокама қилинади.

Конгресс ҳамда 20 минг метр квадрат майдонда ташкил қилинадиган саноат боғдорчилиги учун замонавий техникалар ва ускуналар, шунингдек, агрокимё, ўсимликларни ҳимоя қилиш, сақлаш, сортлаш ва қадоқлаш соҳасидаги энг янги ишланмалар кўргазмаси “Минводы Экспо” кўргазма мажмуасида 16-17 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Кўргазма майдони қуйидаги манзилда жойлашган: Россия, Ставрополь ўлкаси, Минеральные воды шаҳри,  Автомобильная кўчаси, 31-уй.

Кўргазма-конгресснинг амалий қисми 18 сентябрда бўлиб ўтади ҳамда мева ва кўчат материаллари етиштириш бўйича илғор технологияларни жорий қилаётган Россиянинг Шимолий Кавказдаги «Сады Ставрополья», «Сады Карачаево-Черкессии» ва «Сад-Гигант Ингушетия» сингари етакчи боғдорчилик компанияларига бизнес-турдан иборат бўлади.

Иштирокчилар орасида: Feder Unacoma, UNITEC, Плави Сервис – Plattenhardt + Wirth GmbH, Щелково Агрохим, Бизон Трейд, Альтаир, SYNGENTA, Фирма ЛТД, Helios Group, Супер Сад, Кенжа, ТД Базис, Агропак GREFA, Agrinova, MAF Roda, Технологии Инжиниринг, AVGUST, КИС, Агритим, Ингениум, Королев Агро, Advice&Consulting, Европейские Сады, Эхо Рус, Isolcell, Ай Пласт, FC Engineering, Aweta, Агропрогресс, Рефко, Lebosol Vostok, Термофин, Агромастер, Еврохолод, AGROVENT, Агролига, Сад Гигант, Агроном Сад, СХП Рассвет, Агроспецмаш, Сады Ставрополья, Сады Карачаево-Черкессии, Де Густо, Днепр, Vitafruit, Фреш Форма, Ирриком Агро, Агриматко, Праймкул Системс, Artes Politechnica, Unifer, Альпика Агро, Рент Кэпитл, Агрокаркас, ЕвроХим, ФосАгро, Toselli srl, Selvatici srl, Крымская фруктовая компания, Geoflow Turkey,  Salvi Vivai и бошқалар.

«PROЯблоко 2021» — Россияда самарали профессионал макон, саноат боғдорчилиги ва питомниклари соҳасидаги тенденциялар ва уни ривожлантириш стратегиялари, тажриба ва замонавий технологиялар алмашинуви, бизнес музокаралар ўтказиш ва янги шартномалар имзолаш учун айни муддао бўлиб, бу янги бизнес-ечимлар ва ғоялар демакдир!

Контакт маълумотлари:

«PROЯблоко 2021» кўргазмаси ва конгрессида делегат сифатида иштирок этиш – www.proyabloko.proда аввалдан рўйхатган ўтган ҳолда, БЕПУЛ.

Instagramдаги расмий саҳифа @proyabloko

Стендлар харид қилиш ва Россиянинг Шимолий Кавказ минтақасидаги етакчи боғдорчилик ва питомник хўжаликларига ташриф буюриш масалалари бўйича +7 8652 205 865 телефон рақамлари ёки [email protected] электрон почтаси орқали мурожаат қилинг.

Бошқа барча масалалар бўйича қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: +7 928 339 51 41 Екатерина Кратирова ёки +7 918 248 66 61 Катерина Демиденко.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин