Бош саҳифаЯнгиликларТомчилатиб суғориш қозоғистонлик фермерларга пиёз ҳосилдорлигини оширишга ёрдам бермоқда
Янгиликлар

Томчилатиб суғориш қозоғистонлик фермерларга пиёз ҳосилдорлигини оширишга ёрдам бермоқда

Қозоғистонда етиштириладиган жами пиёз ҳажмининг 75 фоизи ўстириладиган Жамбул вилоятида (Қозоғистон Республикаси) ушбу экиндан 1 млн тоннадан ортиқ олинди. Ўртача ҳосилдорлик 529,8 ц/га ни ташкил қилди. Олма-ота вилоятида ҳам пиёздан юқори ҳосил олинишига эришилди, деб хабар бермоқда ElDala.kz.

Вилоят акимининг матбуот хизмати маълум қилишича, бу йил Жамбул вилоятида 24,5 минг гектар майдонга пиёз экилган. Бу ўтган йилгига нисбатан 2 минг гектар кўпроқ.

Сўнгги 5 йил ичида ушбу экин ўстириладиган майдонлар 10 минг гектарга кўпайган. Ҳар гектардан ҳосилдорлик ҳам ўсиб бормоқда. Масалан, 2019 йилда ўртача ҳосилдорлик 273,4 ц/га бўлган бўлса, 2020 йилда у 306,7 ц/га ни ташкил қилди. Бу йил ҳам вилоятда жуда яхши ҳосил олинди.

Шунингдек  ўқингПавлодар вилояти (Қозоғистон) фермерлари ва ҳокимияти вакиллари аграр маҳсулотлар нархларини қатъий белгилаб олдилар

Пиёз экилган майдонларнинг 17 минг гектарида сув тежовчи технологиялар қўлланилмоқда.

Минтақада етиштирилган пиёз Россиянинг Узоқ Шарқ минтақасига ва Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилинмоқда. Масалан, ўтган йили экспортга 33 минг тонна, мамлакатнинг бошқа ҳудудларига 581 минг тонна пиёз етказиб берилган.

Ўз навбатида, Олма-ота вилояти акиматининг маълум қилишича, Капшагай яқинидаги Шенгелди массиви фермерлари ҳам бу йил пиёздан яхши ҳосил кўтардилар. Хўжаликларда голланд навлари етиштирилмоқда. Бу йил Капшагай деҳқонлари 1700 гектар экин майдонларида 85 минг тонна сабзавот етиштириб, ўртача ҳосилдорлик 506,3 ц/га ни ташкил қилди.

Ушбу ҳудудда 50 га яқин хўжалик пиёз етиштириш билан шуғулланади ва уларнинг кўпчилиги томчилатиб суғориш технологияларини қўллайди. Ушбу хўжаликлардан бири жорий йилда худди ўтган йилгидек гектаридан 600 центнер ҳосил олишни ният қилган.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин