Бош саҳифаЯнгиликларСурхондарё вилоятида эртаги картошка экиладиган майдонлар учдан бир ҳиссага кенгайди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Сурхондарё вилоятида эртаги картошка экиладиган майдонлар учдан бир ҳиссага кенгайди

EastFruit ўзбек жамоасининг хабар қилишича, февраль ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистоннинг энг жанубий минтақаси – Сурхондарё вилоятида очиқ ерга картошка экиш ишлари якунланди. Фермерларнинг тахминий ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида ҳамда февраль ойининг биринчи ўн кунлигида экилган эртаги картошка майдонлари учдан бир ҳиссага, яъни 33 фоизга кенгайган. Айни дамда Ўзбекистонда эртаги картошка экиш кампанияси босқичма-босқич республиканинг марказий қисмига ўтмоқда.

Ўзбекистонда очиқ ерда етиштирилган биринчи эртаги картошка ҳосилининг йиғиб олиш мавсуми март ойининг иккинчи ярмида бошланади, оммавий йиғим-теримнинг актив фазаси эса апрель ойида бошланади. 2021 йилда Ўзбекистон картошканинг жаҳондаги энг йирик импортёрларидан бирига айланган эди. Бироқ ҳозир мамлакатда картошка таъминоти бўйича вазият меъёрий ҳолатга келди, янги ҳосилнинг йиғим-терими бошланишига ҳам оз фурсат қолди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда картошка нархи минтақанинг бошқа давлатларидан фарқли ўлароқ, 2022 йилнинг февраль ойи бошида пасайган. Ўтган икки ҳафта ичида Ўзбекистонда картошканинг ўртача улгуржи нархи 20 фоиз арзонлашди.

EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, бунинг асосий сабаби, импорт қилинган картошканинг омборларда йирик ҳажмдаги захираларидир, зеро, бу картошка баҳор яқинлашганида товар сифатини йўқота бошлайди. «Эски» картошка (ўтган йилги ҳосил) арзонлашувига жанубий вилоятларнинг фермерлари плёнкали иссиқхоналардан “ультра-эртаги” картошка ҳосилини йиғиб олишга киришганлиги ҳам сабаб бўлмоқда. Бу картошка 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида экилган.

Картошка етиштирувчиларнинг сўзларига кўра, ушбу ультра-эртаги картошканинг экин майдонлари ўзгаришсиз қолди. Экиннинг ҳозирги ҳолатига кўра, ўсиш жараёни меъёрида, чунки, ўтган йилнинг декабрь ойида ҳамда жорий йилнинг январь-февраль ойларида об-ҳаво аномалиялари кузатилмади. Шунга кўра, ультра-эртаги картошка ҳосилдорлиги ўтган йилларга ўхшаш бўлиши кутилмоқда, ушбу картошка пишиб етилишига қадар ва йиғим-терим даврида об-ҳаво сюрпризлари бўлмаса, албатта. Тўғри,  картошканинг ультра-эртаги тури оммавий бозор учун муҳим роль ўйнамайди, чунки, у қимматроқ ва нисбатан кам миқдорда сотилади.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида картошканинг улгуржи нархлари жорий мавсумда биринчи марта ўтган йилги кўрсаткичларга яқинлашди. Ваҳоланки, 2021 йилнинг февраль ойида нархлар 2020 йилнинг худди шу ойига нисбатан анча юқори бўлган эди.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда картошка экиладиган умумий майдон 78,2 минг гектар бўлган. Бироқ, мамлакат жанубида картошка экилган майдонлар кўпайиши 2022 йилда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳам картошка экиладиган майдонлар кенгайишини, бу эса пировардида, бутун мамлакат бўйлаб экин майдонлари ортишини англатади.

EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, Ўзбекистонда апрель ойидаёқ картошканинг нисбатан юқори улгуржи нархлари янада пасайиши мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ready4Тradе лойиҳаси – Марказий Осиё мамлакатларининг савдо-сотиқни соддалаштириш борасидаги ҳамкорлиги

EastFruit

Маcfrut – 2022: Ўзбекистон жаҳонда етакчи гилос етиштирувчи компаниялар билан ҳамкорликни фаоллаштирмоқда

EastFruit

Польшада Марказий осиёликлар Украина мавсумий ишчилари ўрнини эгаллаши мумкин

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин