Бош саҳифаЯнгиликларСовуқ туфайли узумнинг «Молдова» нави сифати кескин пасаймоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Совуқ туфайли узумнинг «Молдова» нави сифати кескин пасаймоқда

Ўтган ҳафта охирида Молдова Республикаси ҳудудида кечаси ҳаво ҳарорати -1-3 даражагача тушди. Бу узумзорларда барглар тез қуриб қолиши билан бирга, узумнинг асосий кечки нави бўлмиш «Молдова» бошларининг учи қорайишига олиб келди. Ва бу харидорлар учун жуда муҳим белгидир: хўраки узум бошларининг жигарранг қуруқ шохлари маҳсулотнинг «сархил эмаслиги» белгиси сифатида қабул қилинади. Гарчи, мевалар зич кўринса-да, пўстлоғи бутун ва силлиқ бўлса-да, бундай узум харидорни жалб қилмайди.

Пировардида, бошлари қорайган хўраки узумнинг улгуржи нархи муайян шароитларда, масалан, ташқи харидорларнинг талаби кескин камайган маҳал яқин келажакда сезиларли даражада пасайиши мумкин.

EastFruit бундан аввал хабар берганидек, мамлакатда «Молдова» навли узум ҳосилининг оммавий йиғим-терими октябрь ойининг бошларида старт олган. Ўтган ҳафта савдогар-экспортёрлар унинг учун (қути нархидан ташқари) 8-11 лей/кг (0,45-0,62 доллар/кг) таклиф қилишди. Бу АҚШ долларида ҳисобланганда «Молдова» навли узумнинг ўтган йил сентябрь ойи охири – октябрь ойи бошидаги нархлар диапазонига мос келади.

Бироқ, ҳозирга қадар фақат паст текисликларда жойлашган «Молдова» нави узумзорлари эрта тушган кузги совуқдан озроқ зарар кўрган. Нишаб ва тепаликдаги узумзорлар ҳолати яхши, фақат буталар учидаги барглар ҳарорат пасайишидан сарғайди. Шу муносабат билан фермерлар йиғим-теримга шошилишмади, чунки, илиқроқ об-ҳаво шароитида меваларда шакар миқдори ортади. Экспертларнинг баъзилари бу ёндашувга қўшилмади, улар «Молдова»ни йиғиш ва сотишни тезлаштиришни тавсия қилишди.

Шунингдек ўқинг: Молдовалик фермерлар хўраки узум экспортига тайёргарлик кўришмоқда

Ушбу маслаҳатнинг долзарблиги энди аён бўлди. Зеро, об-ҳаво маълумотларига кўра, яқин кунларда Молдованинг  баъзи вилоятларида ёмғир ёғади. Мазкур омиллар инобатга олинса, шундай вазият юзага келиши мумкинки, мамлакатнинг марказий ҳудудларидаги узумзорларнинг муайян  қисми «Молдова» узумини  йиғиб олиш/саралашга яхши эътибор қаратмай, уни қайта ишлаш учун вино заводларига сотишни афзал кўради. Улардан баъзилари йиғим-терим кампанияси бошланишида сифатсиз («сархил бозор» учун) хўраки узум учун – 5 лей/кг (0,28 доллар/кг)гача, яъни анча юқори нарх белгилашган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин