Бош саҳифаЯнгиликларСицилиялик фермерлар данаксиз узум экспорти географиясини кенгайтирмоқда
Видео Янгиликлар

Сицилиялик фермерлар данаксиз узум экспорти географиясини кенгайтирмоқда

«110 гектар эртапишар данаксиз узум навларини қайта ишлаш орқали биринчилардан бўлиб Европада етиштирилган маҳсулот билан жаҳон бозорига чиқдик», – дейди Италиянинг Жела (Gela) шаҳридаги Casa Grazia фермер хўжалиги вакили Анжело Брунетти. Мазкур фермер хўжалиги ўн йилдан зиёд данаксиз узумнинг энг яхши навларини тадқиқот қилиш билан шуғулланмоқда, деб ёзади FreshPlaza ҳаволасига асосланиб EastFruit.

«Биз бозор тенденциялари ёки нархлар муҳим бўлмаган, аммо эксклюзив маҳсулотга талабгор бўлган харидорларни топишга қарор қилдик. Гап Яқин Шарқдан тортиб, Қатардаги Доҳа, БААдаги Абу-Даби, Дубай ҳамда Скандинавиядаги дунёнинг энг нуфузли йўналишлари ҳақида бормоқда. Европадаги бошқа чакана савдо дўконлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Шунингдек, биз узумларни Канадага ва деярли узумнинг махсус навларига талаб мавжуд бўлган бошқа мамлакатларга экспорт қиламиз», – дея таъкидлайди Анжело Брунетти.

Узумчи фермернинг сўзларига кўра, ҳосилни эрта етиштириш у ўсадиган ҳудуднинг асосий микроиқлимига боғлиқ: «Биз денгизга, шунингдек биологик хилма-хилликка бой бўлган табиий шўр сув омбори Бивьер кўлига яқинмиз. Бу ерда денгиз шамоли Сицилия ички минтақаларининг илиқ ва қуруқ ҳаво оқимлари билан учрашиб, узумни эрта етиштириш учун ўзига хос микроиқлим яратади.

 

Одатда тижоратимиз Миср узумини Жанубий Европанинг ихтисослашган минтақаларида ишлаб чиқариш ва етказиб беришдан иборат. Бу йил йиғим-терим Мисрда бироз эрта тугаганлиги, Италия ва Испанияда эса кечиктирилганлиги боис европа маҳсулотларидан фарқли ўлароқ, бозордаги эксклюзив мавқеимиздан  узоқ вақт фойдаланамиз. Бундан ташқари, маҳсулотимиз чакана савдога йўналтирилган бўлиб, сифати яхши экани билан алоҳида аҳамият касб этади, шу боис жорий йилда Брикс даражаси 16-18 ° гача етган. Бундан ташқари, биз озиқ-овқат хавфсизлиги сертификатини ҳам қўлга киритдик, шу сабабли ўзимизни ҳар бир деталга эътиборимиз юқори деб ҳисоблаймиз”, – дейди Анжело Брунетти.

Кадрлар билан ишлаш ва уларни ўқитишнинг муҳимлигини мутахассис қуйидагича таъкидлайди: “Биз каби ихтисослаштирилган компанияларнинг афзаллиги шундаки, биз компаниямизни ўзида ўқитиладиган юқори малакали кадрларга таянамиз. Шу боисдан ҳам, пандемия вақтида кадрлар масаласида бизда муаммо бўлмади. Сovid-19 дан олдин ҳам компания ўзининг ишлаб чиқариш фондини янада кенгайтиришни режалаштирган ва керакли материалларни сотиб олишга муваффақ бўлган. Бу эса хомашёнинг танқислиги ва нархларнинг кўтарилишидан ҳимоя қилади.

Компания 2019 йилда ташкил этилган OP Opens ташкилоти ишлаб чиқарувчилари ишларида иштирок этади. Мазкур ташкилот узум, цитрус мева, мева-сабзавот ва хушбўй гиёҳларнинг маркетингини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш учун ташкил этилган. Яқинда ташкил этилганига қарамай, ассоциация ишлаб чиқарувчилари мева-сабзавот соҳасида ўн йиллар давомида фаолият юритган аъзоларининг тажрибасига таянади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

2020/2021 йилги мавсум қийинчиликларига қарамай Аргентина гилос экспортини 8,5 фоизга оширишга эришди

EastFruit

Ўзбекистон: сара гилос экспортга – нархи арзон, майда гилос ички бозорга – нархи қиммат

EastFruit

Нархлар пасайишига қарамай бу йил Ўзбекистонда арзон ўрик бўлмайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин