Бош саҳифаЯнгиликларСифатли музлаткич ускуналари – резаворлар етиштирувчилар учун юқори даромад кафолатидир
Янгиликлар

Сифатли музлаткич ускуналари – резаворлар етиштирувчилар учун юқори даромад кафолатидир

Ҳар қандай товарни танлашда нарх ва сифат мувофиқлиги муҳим жиҳат ҳисобланади. Аммо мевалар, сабзавотлар ёки резаворлар учун музлаткичли омборлар сингари мураккаб технологик объектлар ҳақида гап кетганда, сифатга қандай баҳо бериш мумкин? Бу ҳолатда бир неча мезонлар мавжуд. Энги муҳимларидан бири бу – энергия самарадорликдир, деб қайд этди “Alternative Technologies PF” компанияси мутахассиси Максим Гладиш SEEDS учун берган изоҳларида.

“Ўз ишимизда биз лойиҳалаштирилган музлаткичли тизимлардан ҳар бирининг энергия самарадорлигига катта аҳамият берамиз. Айнан шу сабабдан максимал даражада энергия тежамкорлик ускунани танлашдаги асосий мезонлардан биридир”, дейди Максим Гладиш.

Шунингдек ўқинг: Музлаткич жиҳозлари – резаворлар бизнесни ривожлантириш учун фойдали инвестиция

Alternative Technologies PF” мутахассисининг сўзларига кўра, Украина бозорида резавор етиштирувчилар сони шиддат билан кўпайиб бормоқда. Бундай мевалар эса тез бузилади. Шунинг учун ҳам ушбу секторда музлаткичли ускуналарга талаб ортиб боряпти.

“Резавор етиштирувчилар ўз маҳсулотларини Украина бозорларидан ташқари бошқа мамлакатларга ҳам етказиб беришади. ЕИ мамлакатларида музлатилган маҳсулотларнинг ташқи кўриниши ва таъм хусусиятларини сақлаш бўйича стандартлар жуда юқори бўлганлиги сабабли, биз бундай экспортчи хўжаликлар учун Европада ишлаб чиқарилган сифатли ускуналарни танлаб берамиз. Бу эса боғбонларга пировард натижадан кўнгли тўқ бўлишига ёрдам беради”, дея қайд этди Максим Гладиш.

Тўғри, сақлаш жойини барпо этиш ва ускуналар сотиб олиш фермерларга анча қимматга тушади. Бироқ, мутахассиснинг айтишича, бу фойдали инвестиция бўлиб, ҳосилнинг нобуд бўлишидан сақлайди ва уни сотиш даврини узайтиради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

EastFruitнинг мониторинг минтақаси мамлакатларида 2021 йилги резаворлар мавсумининг бой берилган имкониятлари

EastFruit

Молдованинг иссиқхона узумлари юқори нархлар туфайли асосан ички бозорда сотилмоқда

EastFruit

Мевалар ҳосилдорлиги кўрсаткичлари бўйича Грузия минтақада охирги поғонада

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин