Бош саҳифаЯнгиликларШанхай (Хитой)да ўзбек қовунлари тақдимоти бўлиб ўтди
Янгиликлар

Шанхай (Хитой)да ўзбек қовунлари тақдимоти бўлиб ўтди

«Shanghai Huizhai International Trade Cо., Ltd» компанияси кўмагида «Тошкент-Шанхай» тўғридан-тўғри юк ташувчи ҳаво йўли орқали Хитойга ҳар хил навдаги ўзбек қовунлари партияси илк бор етказиб берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Ўзбекистоннинг Шанхайдаги Бош консуллиги ва «Greenland Business & Trade Group» давлат компаниясининг қўшма ҳамкорлиги кўмаги билан «G-HAB товарлари савдоси глобал маркази» майдонида ўзбек қовуни тақдимотига бағишланган расмий маросим бўлиб ўтди.

«Greenland Business & Trade Group» ижрочи президенти Чжан Юнь сўнгги йилларда Хитойда Ўзбекистоннинг экологик соф қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб аста-секин ўсиб бораётганини ўз нутқида таъкидлади. «Greenland Business & Trade давлат компанияси ва «Shanghai Huizhai International Trade Cо., Ltd» компанияси ўртасида тузилган шартнома асосида Шанхай бозорига етказиб берилган ўзбек қовунининг илк партияси бунга яққол мисол бўла олади.

«Greenland Business & Trade» ижрочи президенти, шунингдек, агросаноат маҳсулотларини экспорт қилиш, Хитой бозорига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг истиқболли турларини етказиб бериш имкониятларини юқори баҳолади. Бундан ташқари, Ўзбекистон мева- сабзавотлари ва бошқа маҳсулотларини етказиб беришда ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканини билдирди.

Тақдимотлар доирасида Шанхай мегаполиси ва Хитойнинг қўшни вилоятлари аҳолиси ўзбек қовунининг ширин таъмини татиб кўриш имкониятига эга бўлишди.

14 сентябрдан бошлаб, ўзбек қовунлари Шанхай шаҳрининг йирик савдо пунктлари орқали эркин савдога чиқарилди, шунингдек, Хитойнинг бошқа ҳудудларига юборилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда бир ой ичида олхўри нархи 3 баробар арзонлашди

EastFruit

Ўзбекистонда яшил булғор қалампирининг нархи кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда

EastFruit

Ўзбекистон: эртаги узум ҳосили йиғим-терими авжида ва нархлар кескин пасаймоқда (фото)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин