Бош саҳифаЯнгиликларСаудиялик инвестор Ўзбекистон агросаноат мажмуи лойиҳаларига қизиқиш билдирмоқда
Янгиликлар

Саудиялик инвестор Ўзбекистон агросаноат мажмуи лойиҳаларига қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош консуллиги ходимлари Саудия Арабистонида таниқли тадбиркор, шайх Абдуллоҳ Дарвеш Ал-Ҳарисий билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақида “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Учрашув асносида Ўзбекистонга, хусусан, Саудия Арабистонидан хорижий сармояларни жалб этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Саудия томони Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароит ва имтиёзлар, мамлакатнинг иқтисодий ва сайёҳлик салоҳияти, хусусан, бу ердаги эркин иқтисодий зоналар фаолияти билан танишди.

Абдуллоҳ Дарвеш Ал-Ҳарисий, ўз навбатида, мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасига сармоя киритишдан манфаатдор эканини билдириб, бу борадаги сармоявий лойиҳалар тақдим этилишини сўради.

«Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб, Саудия Арабистонига экспорт қилишни режалаштирганман«, дейди у. “Агар бу мамлакатдаги салоҳиятли ҳамкорлар  қизиқиш билдирса, биз улар билан алоқалар ўрнатиш ва тегишли лойиҳаларни амалга оширишга тайёрмиз”.

Шайх Абдуллоҳ Дарвеш Ал- Ҳарисий Аbdullah Al Harthy Contracting Est» қурилиш компаниясининг раҳбаридир. Ушбу компания меҳмонхона ва қишлоқ хўжалиги бизнесида ҳам  фаол.

Аввалроқ EastFruit Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевнинг Саудия Арабистонига ташрифи чоғида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга ошириш учун Саудия Арабистонидан сармоялар жалб қилиш масалалари муҳокама қилинган учрашувлар бўлиб ўтганини маълум қилган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда режалаштирилган инвестиция лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича ҳам батафсил маълумотлар муҳокама қилинди, улар келгусида саудиялик инвесторларга тақдим этилади. Бундан ташқари, Агросаноат мажмуи йўналишлари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум ва йўл харитасини ишлаб чиқиш ҳамда имзолаш бўйича келишувга эришилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Япониялик ҳамкорлар иссиқхона технологияларини Ўзбекистон кластерлари ва фермерларига ўргатишга тайёр

EastFruit

Ўзбекистондан гилоснинг синов партияси Хитойга авиатранспорт орқали етказилади

EastFruit

Ўзбекистонда помидорнинг янги “Универсал” нави яратилди: унинг асосий хусусиятлари қандай?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин