Бош саҳифаЯнгиликларСарсабилга бўлган глобал талаб таклифни ортда қолдирмоқда
Янгиликлар

Сарсабилга бўлган глобал талаб таклифни ортда қолдирмоқда

Шу йилнинг 7-9 сентябрь кунлари Масfrut халқаро кўргазмаси доирасида Римини шаҳри (Италия)да ўтказиладиган Халқаро сарсабил кунида Италия сарсабил бозоридаги ўсишнинг ижобий динамикаси ҳақида хабар берилди.

Италияда сарсабил тахминан 9500 гектар майдонга экилади. Ушбу ўсимликни етиштирувчи асосий  ҳудудлар – Aпулияда умумий экин майдонининг 50%и, Венетода 20%и ва Эмилиа-Романьяда 8%и мавжуд.

Италияда сарсабил савдоси ижобий ўсиш динамикасини сақламоқда. Чунки, истеъмолчилар орасида унинг барча турига, яъни  яшил, оқ ва бинафшаранг сарсабилга талаб ортиб бормоқда. FruitNewsнинг ёзишича, ташқи бозорда ҳам ушбу маҳсулотга талаб ўсяпти.

2020 йили сарсабил истеъмоли COVID-19 туфайли овқатланиш муассасаларининг ёпилиши сабаб камайди. Фақат катта ҳажмдаги чакана маркетинг ва экспорт ушбу экин савдосини аввалги даражада ушлаб турди.

Жаҳонда сарсабил етиштириладиган майдонлар 215 минг гектарни ташкил қилади. Аммо ҳам бу оқ ва яшил сарсабилга бўлган глобал талабни қондириш учун етарли эмас. Прогнозларга кўра, маҳсулот талабга яраша ҳажмда етиштирилиши учун 270-280 минг гектаргача майдон керак бўлади. Жаҳондаги сарсабил етиштирувчи энг йирик мамлакатлар – Хитой (93 минг гектар), ундан сўнг Мексика (29 минг гектар) ва Перу (22 минг гектар)дир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Италияда гилоснинг янги бренди намойиш этилди

EastFruit

Евгений Харлан: «Бугунги кунда голубикани экспорт қилишдан кўра, Украина ички бозорида сотиш афзалроқ»

EastFruit

Молдовада тарвуз нархи пасайиши кутилмоқда – бунга уч сабаб бор

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин