Бош саҳифаЯнгиликларРоссиянинг «Доброцен» дискаунтери Ўзбекистондаги дўконларини ёпмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Россиянинг «Доброцен» дискаунтери Ўзбекистондаги дўконларини ёпмоқда

Ўзбекистон бозорига бор-йўғи 3,5 ой аввал кириб келган Россиянинг арзон нархлардаги чакана савдо дўконлари тармоғи «Доброцен» Ўзбекистондаги дўконларини вақтинча ёпаётганини эълон қилди. Бу хусусда EastFruit экспертлари мазкур тармоқ дўконларининг Теlegram каналларида эълон қилинган маълумотларга таяниб хабар бермоқда.

Бугунги кунга қадар Россиянинг «Доброцен» савдо тармоғи Ўзбекистоннинг Тошкент, Бухоро, Қарши ва Марғилон шаҳарларида 5 та дўконга эга эди. 2022 йилнинг 30 мартидан бошлаб, ушбу дўконлардаги товарларнинг ликвидацияси бошланди ва маҳсулотларнинг бари ярим нархда сотилмоқда.

Суратда – Қарши шаҳридаги «Доброцен» дўконининг Тelegram каналига жойланган Ўзбекистондаги дўконлар ёпилиши ҳақидаги эълон. Унда – “30.03.22 дан 28.04.22 гача барча товарлар учун 50 фоизлик чегирма” қайд этилган.

Qashqadaryo 24/7” Теlegram канали маълумотларига кўра, дўконларнинг ёпилишига “Россиядаги ноқулай шароитлар” сабабдир, дўконлар қайта очилиши мумкин, аммо қачонлиги номаълум. «Доброцен Марғилон» Теlegram-каналида ҳам дўконларнинг ёпилишига худди шундай сабаб кўрсатилган. Бироқ, ушбу иккинчи манбанинг хабарига кўра, “Доброцен” дўконлари фаолияти 2-3 ойга вақтинчалик тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, «Доброцен» савдо тармоғининг Ўзбекистон бозорига чиқиш режалари 2021 йилнинг октябрь ойида маълум бўлган эди.  2021 йилнинг 18 декабрь куни Ўзбекистондаги биринчи «Доброцен» дўкони Бухоро шаҳрида ўз эшикларини очди, унда 1500 турдан зиёд озиқ-овқат, маиший кимё ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари таклиф этилган. 2021 йилнинг 25 декабрь куни Россия савдо тармоғи Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари – Тошкент, Қарши ва Марғилонда яна уч дўконини, кейинроқ Марғилонда яна бир дўконини очди. Шу тариқа Ўзбекистонда «Доброцен» дўконлари сони 5 тага етди.

2021 йилнинг декабрь ойи ҳолатига кўра, Россиянинг «Доброцен» чакана савдо тармоғи 500 та дўконга эга эди. Хорижда «Доброцен» тармоғи тўрт мамлакатда мавжуд: 2019 йили Беларусда, 2021 йилнинг апрель ойи охирида Қозоғистонда, 2021 йилнинг декабрида Ўзбекистон ва Арманистонда биринчи дўконлар очилган.

«Доброцен» чакана савдо тармоғининг ўзига хос хусусияти шундаки, у савдо майдончаси ва омборга бўлинмайди, товарлар пештахталарда эмас, балки тўғридан-тўғри паллетларнинг ўзида таклиф этиладиган дўкон-омбор форматида ишлайди. Ритейлернинг ассортименти 1200 га яқин энг оммабоп юқори сифатли озиқ-овқат ва кундалик рўзғор буюмларини жамлаган. Ва ушбу маҳсулотлар максимал даражадаги паст нархларда сотилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Иордания Ўзбекистон анорлари учун ўз бозорларини очди

EastFruit

Ўзбекистонга Венгриядан картошканинг мини туганаклари келтирилди

EastFruit

Буюк Британия қишлоқ хўжалиги соҳасига Ўзбекистондан ишчилар жалб қилишни режалаштирмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин