Бош саҳифаЯнгиликларРоссияда тарвуз мавсуми: бошланиши кечикмоқда, нархлар эса юқорилаган
Янгиликлар

Россияда тарвуз мавсуми: бошланиши кечикмоқда, нархлар эса юқорилаган

Ушбу ҳафтада Россиянинг жанубий минтақалари полизкорлари тарвузнинг оммавий савдосини бошладилар, деб хабар беради «АПК-Информ: сабзавотлар ва мевалар» лойиҳаси таҳлилчилари. Лойиҳанинг кунлик мониторингига кўра, бу йил тарвузлар мавсуми ўтган йилгидан бир ҳафта кечроқ бошланган бўлса, ушбу қовунларнинг биринчи партиялари нархи бир йил олдингидан кўра бироз юқорироқ.

Қовун етиштирувчиларнинг ўзларининг таъкидлашича, совуқ келган баҳор туфайли тарвузларнинг пишиши бирмунча сустлашди, шу сабабли бу қовунларнинг мавсуми бироз кечроқ бошланди, бу эса, ўз навбатида, маҳаллий полизчиларга мавсум бошидан ўз маҳсулотларига юқори нархларни белгилашга имкон берди.

Шунингдек ўқинг: Украинада тарвузнинг эртапишар навларини дастлабки партиялари сотувга чиқди

Шундай қилиб, бугунги кунда тарвузларнинг асосий савдоси 12-20 рубл/кг (0,16-0,27 доллар/кг)ни ташкил этади, бу ўтган йилги мавсум бошига нисбатан ўртача 18 фоизга қимматроқ.

Шу билан бирга, фермерлар тарвузлар нархининг яқин келажакда кескин пасайишини ҳам истисно этмайдилар, чунки бу полиз маҳсулотларини маҳаллий фермер хўжаликларидан етказиб бериш ишлари ўсишда давом этмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистон “Россия – Ўзбекистон” агрологистик коридорининг таркибий қисмига айланади

EastFruit

2021 йилда Грузиядан голубика экспорти 47% га ошди

EastFruit

Молдовада мавсум бошидаёқ олхўри нархлари ўса бошлади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин