Россияда анча узоқ давом этган турғунликдан сўнг пиёзга талаб кучайиб кетди, бу эса маҳаллий фермерларга ушбу маҳсулот нархини ошириш имконини берди, дея хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Маҳсулот таннархи ошишига асосий сабаб, сифатли пиёз захираларининг тез қисқариши бўлди. Фермерларнинг сўзларига кўра, бугунги кунга келиб, омбордаги пиёз сифати тез бузилишда давом этмоқда, чунки, кўпчилик узоқ муддат сақлашга яроқсиз бўлган маҳсулотларни омборга жойлаган эди.
Лойиҳанинг кундалик мониторинги маълумотларига кўра, айни дамда маҳаллий фермерлар юқори сифатли пиёзни 13-22 рубл/кг (0,17-0,29 доллар/кг)дан сотмоқда, бу бир ҳафта аввалгидан ўртача 10 фоизга қимматроқдир. Улгуржи савдо компаниялари вакилларининг сўзларига кўра, бугунги кунда юқори сифатли пиёзни керакли ҳажмда топиш жуда қийин. Бозордаги асосий таклиф сотиш муддати чекланган маҳсулотлар бўйичадир. Керакли ҳажмда сифатли пиёзга эга бўлган фермерлар бугунги кунда ушбу маҳсулотни кичик партияларда ёки илгари тузилган шартномалар бўйича сотишмоқда.
Шуни қайд этиш жоизки, айни пайтда Россияда пиёз нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 22 фоизга юқори. Шу билан бирга, бозор иштирокчилари ушбу сегментдаги нархларнинг ўсиш тенденцияси бундан кейин ҳам давом этишини ва фермер хўжаликларида захиралар камайишига қараб, пиёз нархининг ўсиш суръати тезлашишини истисно қилишмаяпти.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!