Бош саҳифаЯнгиликларРоссияда лавлаги нархи бир ҳафтада икки баробар ўсди ва ошишда давом этмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Россияда лавлаги нархи бир ҳафтада икки баробар ўсди ва ошишда давом этмоқда

Ўтган йилги тақчиллик туфайли ва эртаги ҳосилда бўлгани каби Россия лавлаги бозорида нархларнинг ўсиш суръати сезиларли даражада тезлашди, деб хабар беради EastFruit.

Яқинда, якунланган ҳафтанинг охирида Россияда ўтган йилги лавлаги нархи 30-40 рубл/кг ($0,41-0,54/кг) атрофида сақланиб турди. Ҳозир сифати пастроқ маҳсулотни 50 рубл/кг ($0,68/кг), яхшироқ сифатлисини эса 80 рубл/кг ($1,09/ кг) нархида таклиф қилишмоқда.

Россия бозорида лавлаги нархларининг кўтарилиши жорий йил апрель ойи бошида маҳаллий фермерларнинг ўтган йилги маҳсулот захиралари кескин камайгани ва четдан олиб келинадиган экинлар билан таъминланмаганлиги фонида бошланган эди. Агар шу кунгача нархларнинг ўсиш суръати ҳафтасига 10 рубл/кг дан ошмаган бўлса, сўнгги бир неча кун ичида Россияда лавлаги икки бараварга қимматлашди.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўтган йилги ҳосил заҳиралари деярли тугаганини, улгуржи савдо корхоналари эса ҳали импорт маҳсулотларини етказиб бериш талабини қондира олмаётганларини айтишмоқда. Марказий Осиё мамлакатларидан янги ҳосил лавлагиси импорти камайди ва Россияда Ўзбекистон ва Қозоғистонда етилган эрта маҳсулотларнинг нархи ҳам 65 рубл/кг дан ($0,89/кг) 90-100 рубл/кг га ($1,23-1,36) кўтарилди. Шунингдек, бозорда Исроилдан келтирилган нархи 100 рубл/кг ($1,36/кг)  эртаги лавлаги  таклифлари ҳам бор, аммо бу ҳолда гап фақат супермаркет тармоқлари таъминоти ҳақида кетмоқда.

Шунингдек ўқинг: Россияда қаттиқ совуқларга чидамли янги ўрик нави яратилди

Aйни пайтда давлат ташкилотлари ва давлат сектори корхоналарига лавлаги етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган улгуржи савдо корхоналари бошқа мамлакатлардан маҳсулот олиб кириш имкониятларини кўриб чиқмоқдалар. Жорий ҳафта охирида мамлакатнинг марказий ҳудудларига Украина ва Польшадан Белорусия орқали 2021 йилнинг дастлабки ҳосилидан илк лавлаги маҳсулотлари реэкспорт қилиниши кутилмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Москвада ушбу маҳсулотнинг нархи 60 рубл/кг ($0,82/кг) атрофида бўлади, аммо бу ҳажмлар Россия бозоридаги тақчилликни камайтира оладими, йўқми, бу ҳақида хулоса қилишга ҳали эрта. Юқоридаги ҳолатлар шундан далолат берадики, Россия яқин истиқболда 2020 йил лавлаги ҳосили нархи сезиларли даражада ошадиган минтақадаги ягона мамлакат бўлиб қолмайди.

Таъкидлаш керакки, мамлакатнинг жанубий ҳудудларидан маҳаллий маҳсулотлар янги ҳосилини етказиб бериш бу йил мавсум кеч бошлангани сабабли барча эрта пишар сабзавотлар учун фақат 10 июндан кейин бошланади. Россияда лавлаги нархининг бундай тез кўтарилиши апрель ойидан олдин ўз захираларини сотиб улгурган аксарият ишлаб чиқарувчилар учун кутилмаган ҳол бўлди, EastFruit экспертларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, ушбу факт келаси мавсумда бозорга ўз таъсирини ўтказади. Ҳозирданоқ кўплаб ишлаб чиқарувчилар Россия бозорида лавлаги уруғлари етишмовчилиги ҳақида гапиришмоқда, шу боис келаси мавсумда ушбу ҳосилни ортиқча ишлаб чиқариш эҳтимолини инкор этиб бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг шу даврида Россияда лавлаги нархи бир неча баравар паст бўлган. Яъни, ўтган йили маҳсулотлар 7-14 рубл/кг атрофида таклиф қилинган ва маҳаллий маҳсулот – эрта пишар лавлагини 28-37 рубл/кг нархларида сотиб олиш мумкин эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украина гилоси экспортида энг истиқболли бозорлар – Европа мамлакатлари (мулоҳаза)

EastFruit

Ўзбекистон қулупнайи – 2021: мавсум қисқа, нархлар юқори, имкониятлар эса яна бой берилди

EastFruit

Россия: Жанубий Федерал округ фермерлари эртаги сабзининг биринчи партияларини рекорд даражадаги юқори нархларда етказиб беришмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин