Бош саҳифаЯнгиликларРоссияда хўраки лавлагига талаб ва унинг нархлари кескин кўтарилиб кетди
Янгиликлар

Россияда хўраки лавлагига талаб ва унинг нархлари кескин кўтарилиб кетди

Россия бозорларида 2021 йил ҳосилидан олинган лавлагининг илк партиялари сотувга чиқди, деб хабар берди “АПК –Информ: сабзовотлар ва мевалар” лойиҳаси таҳлилчилари. Россияда ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли бу йилги лавлаги мавсуми уч ҳафта кечикиб бошланди, ушбу сабзовот нархлари эса рекорд даражада кўтарилиб кетди.

Лойиҳанинг кундалик мониторинги маълумотларига кўра, айни пайтда Россиядаги фермер хўжаликлари эртаги лавлагини 70-80 руб/кг. ($0,96-1,10/кг) нархда таклиф қилмоқда. Шундай қилиб улар ушбу маҳсулотни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,7 баравар қиммат сотишга муваффақ бўляптилар.

Бозорнинг асосий иштирокчилари фикрига кўра, бундай ажиотаж савдоларга сабаб талабнинг кескин ортиб кетганлигидир. Қолаверса, ўтган йилги ҳосил захиралари деярли тугаган, янги ҳосил эса бозорга чекланган миқдорда кириб келяпти.

Шунингдек ўқинг: АҚШ: лавлагига нисбатан истеъмолчиларнинг қизиқиши ўсишда давом этяпти

Россиялик савдогарлар маҳаллий лавлаги етишмовчилигини импрот маҳсулот ҳисобига тўлдиришга ҳаракат қилмоқда. Бироқ 2021 йил ҳосилидан импорт маҳсулот ҳам чекланган. Ҳозирда янги ҳосил импорт лавлагиси кам миқдорда Ўзбекистондан етказиб берилаяпти. Унинг нархи эса 90 руб/кг. ($1,24/кг)ни ташкил қилмоқда.

Шунга қарамай, россиялик трейдерлар ушбу сегментдаги ўта юқори талабни қондиришнинг уддасидан чиқа олмаяптилар.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Россияда қурғоқчиликка чидамли смородина (қорағат)нинг янги тури рўйхатдан ўтказилди

EastFruit

USDA прогнози: 2020/21 йилги мавсумда дунё бўйича умумий нок етиштириш ҳажми пасаяди

EastFruit

Молдовада бодринг нархи қулади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин