Бош саҳифаЯнгиликларРоссияда карам нархи ошди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Россияда карам нархи ошди

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабарига кўра, бу ҳафта Россияда оқ бошли карам нархи тез ўса бошлади. Бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, ҳозирги вақтда оқ бошли карам Россия бозорида борш тўпламидаги сабзавотлар орасида энг кўп талаб қилинадиган маҳсулотлардан биридир. Шу билан бирга, уни етказиб бериш анча чекланган, чунки, кўплаб фермер хўжаликлари карам сотишга шошилмасликни афзал кўришмоқда. Улар ушбу сегментда сотиш нархлари келгуси ҳафталарда янада ошиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Шундай қилиб, жорий ҳафта бошиданоқ оқ бошли карамни сотиш нархлари ўртача 16% га ўсди ва бугунги кунда ушбу маҳсулотни сотиш бўйича асосий битимлар 24-34 руб/кг (0,33-0,46 доллар/кг) оралиғидадир.

Бозор иштирокчиларининг фикрича, нархлар ошишига карам бўйича таклифлар анча чеклангани сабаб бўлмоқда. Йирик фермер хўжаликлари ҳосилнинг асосий қисмини омборларда сақлашни ва бозорга фақат ортиқча, сақлаш учун мўлжалланмаган маҳсулотларни жўнатишни афзал кўришмоқда. Шу билан бирга, улгуржи компаниялар ва чакана савдо тармоқлари карамни сотиб олишдан жуда манфаатдор ва ушбу сегментда харид нархларини оширишга тайёр.

Шуни қайд этиш жоизки, бугунги кунда Россия Федерациясида оқ бошли карам нархи 2020 йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 2,7 баравар юқори ва бозор иштирокчиларининг аксарияти унинг янада ошишини тахмин қилишмоқда. Улар ўз фикрларини мамлакатда оқ бошли карам етиштиришнинг камайиши билан асослашяпти, шу билан бирга, узоқ муддат сақлаш учун мос маҳсулот улуши ҳам сезиларли даражада камайган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан пиёз экспортига чекловлар бекор қилингач, унинг биринчи партиялари қайси мамлакатларга жўнатилмоқда?

EastFruit

Ўзбекистонда пиёз экспортига қўйилган чекловлар бекор қилинди

EastFruit

Ўзбекистонда иссиқхона помидори рекорд даражада қиммат, нархлар пасайиши эҳтимоли кам

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин