Бош саҳифаЯнгиликларРоссия: Жанубий Федерал округ фермерлари эртаги сабзининг биринчи партияларини рекорд даражадаги юқори нархларда етказиб беришмоқда
МахсусЯнгиликлар

Россия: Жанубий Федерал округ фермерлари эртаги сабзининг биринчи партияларини рекорд даражадаги юқори нархларда етказиб беришмоқда

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг фикрига кўра, бу ҳафта Россиянинг жанубий минтақаларида ушбу мавсумдаги маҳаллий эртаги сабзининг биринчи партияси сотувга чиқди. Лойиҳанинг кундалик мониторинги маълумотларига кўра, Жанубий Федерал округ фермер хўжаликларида эртаги сабзи сотиш мавсуми одатдаги муддатдан ўртача бир ҳафта ўтиб бошланган. Чунки минтақада ёққан кучли ёмғирлар фермерларнинг йиғим-теримни бошлашига имкон бермади.

Aйни пайтда янги ҳосил сабзиси кичик партияларда 75-83 рубл/кг (1,02-1,13 доллар/кг) нархда таклиф қилинмоқда. Сабзавот етиштирувчиларнинг сўзларига кўра, сабзининг оммавий савдоси келгуси ой бошида бошланади. Бугунги кунда Россияда эртаги сабзи нархи ўтган йилги ҳосилнинг биринчи партияларига нисбатан ўртача 1,9 баравар қимматроқ. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2020 йилда янги ҳосилнинг биринчи сабзиси бозорга 35-50 рубл/кг (0,48-0,68 доллар/кг) нархда чиқарилган эди.

Шунингдек ўқинг: Россия ижтимоий тармоқларида лавлаги ва сабзининг қимматлиги кенг муҳокама қилинмоқда

Бугунги кунда бозордаги асосий таклиф ўтган йилги сабзи бўлиб, унинг нархи ўсишда давом этяпти. Шундай қилиб, ҳозирги вақтда 2020 йил ҳосилига тегишли сабзи 60-70 рубл/кг (0,82-0,96 доллар / кг) дан сотувга чиқарилмоқда. Бозорнинг асосий иштирокчилари ушбу сегментдаги нархларнинг навбатдаги ўсишини сабзига талаб ошиши, шунингдек, бозорда таклиф камлиги билан изоҳлашмоқда. Ўтган йилги сабзи ҳосилининг миқдори ҳали ҳам етарли бўлган сабзавот етиштирувчилар нархлар янада ўсишини истисно этишмайди. Уларнинг фикрича, сабзи сегментидаги нархлар пасайишини июль ойининг ўрталарига бориб кутиш мумкин. Фақат шу пайтга борибгина янги сабзининг оммавий савдоси бошланади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин