Бош саҳифаЯнгиликларРоссия йил бошидан буён мева ва резавор етиштириш ҳажмини 17 фоизга оширди
Янгиликлар

Россия йил бошидан буён мева ва резавор етиштириш ҳажмини 17 фоизга оширди

Бу йил россиялик фермерлар рекорд ҳажмдаги мева ва резаворларни йиғиб олишди, яъни ҳосил 1,5 миллион тоннадан ортиқни ташкил этди. Мазкур кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 17 фоизга кўпдир. Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг прогнозига кўра, 2025 йилга келиб,  ҳосил 2,2 миллион тоннагача ўсади.

Маҳсулот етиштириш ҳажми ошишига, энг аввало, юқори суръатлар билан кўчатзорлар ва замонавий интенсив боғлар барпо этиш сабаб бўлмоқда. 2021 йилда 13,2 минг гектардан зиёд кўп йиллик плантациялар барпо этилади, бу Агросаноат мажмуи Давлат дастурида белгиланган мақсадли кўрсаткичдан бирмунча юқоридир.

Субсаноат ривожида инвесторлар фаолияти ва давлатнинг қўллаб-қувватлов чора-тадбирлари, жумладан, кўп йиллик мева ва резавор плантацияларини барпо этиш ҳамда парваришлаш учун рағбатлантирувчи субсидиялар, имтиёзли инвестициялар, қисқа муддатли кредитлар, қишлоқ хўжалиги объектларини яратиш ва модернизациялашда тўғридан-тўғри харажатларни қоплашга эътибор қаратилаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Мевали экинларнинг рақобатбардош навларини яратиш, илмий потенциал  ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, фермерларни арзон нархдаги юқори технологияли махсус техникалар билан таъминлаш, инфратузилма объектларини модернизациялаш келгусида боғдорчиликни янада ривожлантиришнинг асосий вазифаларидан биридир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин