Бош саҳифаЯнгиликларРоссия ва Украина уруши Европада паллетлар тақчиллигига олиб келмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Россия ва Украина уруши Европада паллетлар тақчиллигига олиб келмоқда

Европа ёғоч паллет ишлаб чиқарувчилар ва қадоқловчилар федерацияси (FEFPEB) яқинда қилган мурожаатида келгуси ҳафталар Европа бозорида ёғоч паллетлар ҳамда қадоқлаш маҳсулотлари тақчиллиги юзага келиши мумкинлигини айтди. Бу хусусда EastFruit EuroFruit ҳаволасига асосланиб хабар бермоқда.

Ўтган йили Украина 2,7 миллион куб метрдан ортиқ пиломатериаллар экспорт қилган эди. Унинг муҳим қисми кейинчалик Франция, Германия, Италия, Голландия ва Польшада ёғоч паллетлар, қадоқлаш материалларини ишлаб чиқариш учун ишлатилган. Украина, шунингдек, мустақил равишда 15 миллионга яқин ўз паллетларини ишлаб чиқарди ва Европа мамлакатларига экспорт қилди.

FEFPEBда қайд этилишича, Украинадаги уруш ва пиломатериаллар ишлаб чиқаришнинг тўхтатилиши Венгрия, Италия ва Германиядаги паллет ишлаб чиқарувчилар учун салбий оқибатларни келтириб чиқаради (булар Украинадан пиломатериаллар импорт қилувчи Топ-3 мамлакат). Бундан ташқари, бу ҳолат бутун Европага билвосита салбий таъсир кўрсатиши аниқ, чунки, бозорда мувозанат бузилиб, қадоқлаш материаллари нархи кўтарилади.

Украинадан етказиб бериш тўхтатилиши билан бирга, Европа Иттифоқининг ёғоч паллетлар ва қадоқлаш материаллари бозори ҳар йили тахминан 7,6 миллион кубометр маҳсулот етказиб берувчи РФ ва Беларусдан импорт билан боғлиқ қийинчиликларга ҳам дуч келади (асосан, Эстония, Германия ва Финляндияга).

Бироқ, FEFPEB Россия ва Беларусга нисбатан савдо санкцияларини қўллаб-қувватлашини айтди. Ваҳоланки, баъзи Европа Иттифоқи мамлакатлари Россия, Беларусь ва Украинанинг паллетлар ишлаб чиқариш учун материаллар етказиб беришига деярли чорак ҳисса қарамдир. Скандинавия, Германия ва Болтиқбўйи давлатларининг муқобил етказиб берувчилари ҳозирча юзага келиши мумкин бўлган тақчилликни тўлиқ қоплашга қодир эмас.

Энергия инқирози ҳам оловга мой сепгандек муаммони авж олдирмоқда. Бу Европада ёқилғи нархи деярли учдан бир ҳиссага кўтарилишига олиб келди ва бир баррель нефт нархи 110 долларга етди.  Буларнинг бари глобал транспорт инқирози, ишчи кучи ва товарлар тақчиллиги, белгиланган логистика йўналишлари бузилиши каби саноат ва иқтисодиётдаги узоқ вақтдан бери мавжуд муаммолар қаторига қўшилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан гилоснинг синов партияси Хитойга авиатранспорт орқали етказилади

EastFruit

Туркияда ўтган йили 1,3 миллион тонна сархил мева шарбат ишлаб чиқариш учун қайта ишланди

EastFruit

Жануби-Шарқий Осиёдаги KFC ва МcDonald’s ресторанларида картошка фриси тақчиллиги кузатилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин