Бош саҳифаЯнгиликлар«Россия темир йўллари» Тожикистон ва Ўзбекистонга 2022 йил учун мева-сабзавотлар транзити бўйича чегирма муддатини узайтирди
Янгиликлар

«Россия темир йўллари» Тожикистон ва Ўзбекистонга 2022 йил учун мева-сабзавотлар транзити бўйича чегирма муддатини узайтирди

«Россия темир йўллари» компанияси Тожикистонга сабзавот ва меваларни транзит қилишда 50 фоизлик чегирма муддатини узайтирди. Бу хусусда Avesta.tj сайти «Россия темир йўллари»нинг матбуот хизмати ҳаволасига таяниб ёзди.

Тожикистон учун юк ташиш бўйича чегирма бутун 2022 йил давомида амал қилади, деб хабар қилди «Россия темир йўллари» матбуот хизмати. Бу чегирма, жумладан, Тожикистон мева-сабзавот маҳсулотларини Россияга етказиб беришга ҳам таъсир қилади ва ушбу тоифадаги товарлар учун 50%ни ташкил этади. Худди шундай имтиёзлар Ўзбекистон товарларига ҳам тааллуқли.

Россия 2013 йилдан эътиборан, Тожикистонга юк ташишда чегирмалар бера бошлаган. Дастлабки дисконт 12,8 фоизни ташкил этган бўлса, 2018 йилга келиб, у босқичма-босқич 50 фоизгача оширилди.

Шунингдек ўқинг: Тожикистонда мева ва резаворлар шок усулида музлатиладиган биринчи завод ишга туширилди

Россия Тожикистоннинг асосий савдо шеригилигича қолмоқда. Жорий йилнинг ўтган ўн бир ойида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,13 миллиард долларни ташкил этди.

Аввалроқ Федерация Кенгашининг Аграр-озиқ-овқат сиёсати ва атроф-муҳитдан фойдаланиш қўмитаси раиси ўринбосари Сергей Митин Тожикистон агромаҳсулотларини экспорт қилишнинг асосий муаммоларидан бири – бу ушбу мамлакатдаги корхоналарни сертификатлаштириш қийин эканидир, дея таъкидлаган эди.

Сенаторнинг айтишича, сертификатлаштириш бўйича ариза Тожикистон аъзо бўлмаган ЕОИИ регламентига мувофиқ топширилади. Россия вакилининг хулосасига кўра, мамлакатлар ўртасидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси янги босқичга кўтарилиши учун агромажмуанинг ишлаб чиқариш жараёнига янги технология ва навларни жорий этиш зарур.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин