Бош саҳифаЯнгиликларРоссия супермаркетларида нарх белгилари фаол равишда янгиланмоқда – сабзавот ва мевалар тез қимматлашяпти
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Россия супермаркетларида нарх белгилари фаол равишда янгиланмоқда – сабзавот ва мевалар тез қимматлашяпти

EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, Россия супермаркетлари сархил мева-сабзавотлар учун нарх белгиларини фаол равишда янгиламоқда. Сўнгги кунларда рублнинг тез суръатдаги девальвацияси, йилнинг ушбу даври учун бозорда сабзавотлар ва картошканинг ғайриоддий даражада юқори тақчиллиги ва кам захираси  чакана савдо вакилларини ушбу маҳсулотларнинг сотув нархларини оширишга мажбур қилмоқда.

Бироқ, бу ҳали бошланиши, чунки, Россияга мева-сабзавотларни етказиб беришнинг янги реалликлари бугунги нархларда ҳали ўз ифодасини топмаган. Бу шуни англатадики, яқин келажакда сабзавот ва мевалар учун нарх белгилари яна янгиланиши, яъни, юқорига томон ўсишига тўғри келади.

Ҳафта давомида рубль ўз қийматининг тахминан 7 фоизини йўқотди. Айни пайтда пештахталарда сархил сабзавот ва меваларнинг катта қисми импорт маҳсулотлари бўлгани боис, уларнинг рублдаги нархи ушбу валютанинг қадрсизланишига тўғридан-тўғри мутаносиб равишда ошади. Аммо бу асосий масала эмас – логистика нархи кескин ошиши, Россия билан ҳар қандай савдо операциясини суғурталаш нархи ва кўплаб етказиб берувчиларнинг Россия контрагентларига кредитга маҳсулот юборишни истамаслиги бундан ҳам катта муаммодир.

Мева-сабзавот маҳсулотларини Россияга ўтказиш вақти (ҳозирги пайтда сезиларли ҳажмлар Жанубий Яримшар мамлакатларидан келмоқда), кўпинча, бир ой ёки ундан кўпроқ вақтга чўзилаётгани боис, экспортёрлар бугунданоқ  ўз маҳсулотлари нархига янги юқори хавф даражасини қўшишмоқда. Шу билан бирга, улар маҳсулотларни муқобил бозорларга етказиб бериш ёки Россияга жаҳоннинг бошқа мамлакатларига нисбатан анча юқори нархда сотишни афзал кўришмоқда.

Россиянинг Украинага қарши давом этаётган сиёсати натижасида юзага келган рублнинг қадрсизланиши билан бир қаторда Россия Федерациясига қарши халқаро санкцияларнинг янги тўлқини бошланди.  Трейдерлар бу мазкур мамлакат билан савдо-сотиқни амалга оширишда халқаро ҳисоб-китобларнинг мураккаблашуви ва ҳатто имконсизлигига олиб келиши мумкинлигини тушуниб етмоқда, шунинг учун улар ушбу йирик савдо бозорига муқобил вариантларни фаол равишда қидирмоқда. Агар Россия Украинага қўшин юборса (Россия қўшинларини мамлакат ташқарисида қўллашга расман рухсат берилди), унда сабзавот ва мевалар нархи сезиларли даражада ошиши, мамлакатнинг асосий аҳолиси учун нархлар ўта қимматлик қилиши мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин