Бош саҳифаЯнгиликларРоссия Ўзбекистон ва Туркиядан тарвуз импортини кескин ошириб, импорт рекордини янгилади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Россия Ўзбекистон ва Туркиядан тарвуз импортини кескин ошириб, импорт рекордини янгилади

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2021 йилда Россия тарвуз импорти бўйича рекордни янгилаши аниқ. Йил охирига бир неча ой қолганига қарамай, рекорд аллақачон янгиланган – 2021 йилнинг июль ойи охирига келиб, Россия Федерациясига тарвуз импорти 46 минг тоннага етган бўлса, 2020 йили бутун йил давомида 38,3 минг тонна тарвуз импорт қилинган.

Шундай қилиб, бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йил охирига келиб, Россияга сархил тарвуз импорти тарихда биринчи марта 70 минг тоннадан ошиши мумкин ва импорт ҳажми қарийб 80%га ўсади. Шу билан бирга, импортнинг тарихий рекорди ҳам 80 фоизга ортади. Бир йил олдин – 2020 йилда шундай кўрсаткич қайд этилган эди. Тўғри, ўшанда тарвуз нархи Россияда ҳам рекорд даражага яқин эди. Лекин бу хусусда кейинроқ сўз юритамиз.

Муайян шароитларда Россия Федерациясига тарвуз импорти ҳатто икки баравар кўпайиши мумкин. Чунки, 2021 йилда бутун Европа бўйлаб тарвуз нархи жуда паст эди. Ва ҳатто Россия тарвузни даладан буткул бепул беришга тайёр бўлган Украина фермерларидан тарвузни тўғридан-тўғри олиб кира олмаган бўлса ҳам, Марказий Осиёдан етказиб берилди. У ерда июнь-июль ойларида оммавий экспорт пайтида нархлар сўнгги йиллардаги энг паст кўрсаткичда бўлди.

Хусусан, июнь-июль ойларида Ўзбекистонда тарвузнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 6-8 AҚШ центини ташкил этди. Тарвуз Тожикистонда ҳар бир кг учун атиги 1-2 цент қимматроқ сотилган. Грузия илк бор Россияга сархил тарвузнинг йирик етказиб берувчиларидан бири бўлди, у ерда тарвуз нархи Марказий Осиёдан бироз қимматроқ эди – кг учун 10-12 AҚШ центи атрофида. Лекин Россияга Грузиядан транспорт анча арзон тушиб,  Грузия етказиб берувчиларига қатор афзалликларни берди.

Россиянинг ўзида, 2021 йилдаги тарвуз баҳоси мавсум қизғин пайт сўнгги йиллардаги ўртача даражада эди. Лекин мавсум охирига келиб, таклифнинг ўсиши таъсирида нархлар кескин пасая бошлади. Бунга мавсумнинг кечикиб бошланиши ҳам маълум даражада таъсир кўрсатди. Зеро, бу ҳолат 2021 йилнинг август ойи охири, сентябрь ойи бошида бозорда тарвуз билан боғлиқ таклифлар кескин ўсишига олиб келди.

Кўриб турганингиздек, июнь-июль ойларида Россия Федерациясида нарх юқори экани ва етказиб берувчи мамлакатларда пастлиги туфайли РФга Марказий Осиё ва Грузиядан тарвуз етказиб бериш мумкин эди. Шу боис, тарвуз июнь ойида Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг асосий позицияси бўлди. Июль ойида Ўзбекистон Россия Федерациясига тарвуз экспорти ҳажмини қарийб тўрт баробар оширди ва бу кўрсаткич рекорд даражадаги 11,2 минг тоннага етди.

Туркияга келсак, у тарвузни Россия Федерациясига экспорт қилиш учун бошқа имкониятдан фойдаланган: экспортни Ўзбекистондан аввалроқ бошлаган. Май ойидаёқ Туркия Россия Федерациясига 1,3 минг тоннадан ортиқ тарвуз экспорт қилган бўлса, июнь ойида 9,7 минг тонналик энг юқори экспортга эришди. Бу ҳам Туркиядан Россияга тарвуз етказиб бериш бўйича тарихий рекорд бўлди. Мазкур фонда Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Шимолий Македония мамлакатлари Россияга тарвуз етказиб беришни оширди, Хитой эса экспорт ҳажмини туширди.

Табиийки, агар Украина ҳукумати томонидан назорат қилинмайдиган вақтинчалик ҳудудларга етказиб бериш ҳисобга олинмаса, шу даврда Россия Федерациясидан тарвуз экспорти биринчи навбатда, Эстония, Литва ва Латвия каби Европа Иттифоқи мамлакатларига камайди. Ва тарвузнинг Украинадаги ғайриоддий арзонлашуви сўнгги 11 йил ичида биринчи марта Беларусь бозоридан украиналик экспортёрлар томонидан россиялик экспортёрларнинг деярли бутунлай сиқиб чиқарилишига олиб келди. Лекин Россия Монголияга тарвуз экспортини икки баравар ошириб, 1000 тоннага етказди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин