Бош саҳифаДолзарбРоссия Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа мамлакатларига картошка экспортини кескин оширди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Россия Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа мамлакатларига картошка экспортини кескин оширди

EastFruit таҳлилчиларининг фикрига кўра, Россия 2020 йилда Марказий Осиё мамлакатларига картошка экспортини кескин оширди. Картошкани Ўзбекистонга етказиб бериш, айниқса, кескин – деярли 2 минг баравар ўсган. 2020 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистон коронавирус пандемияси шароитида мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун Россиядан 65,2 минг тонна картошка импорт қилди.

Шунингдек, шу даврда минтақада жойлашган Туркманистон (қарийб 800 баравар, 16 минг тоннагача), Тожикистон (900 баравар, 5,4 минг тоннагача), Қозоғистон (65 фоизга, 3,6 минг тонна) каби Россиянинг картошкасини сотиб олганлиги ва илгари Россиядан картошка импорт қилмайдиган Қирғизистонда Россиядан картошка импорт қилиш ҳажми ошган.

“Минтақанинг аксарият мамлакатларида сифатли уруғлик картошка етиштириш учун иқлим шароити мураккаблиги сабабли Марказий Осиё картошканинг соф импортчиси бўлиб қолмоқда. Шунинг учун деҳқонлар ё Россиядан ва Европа Иттифоқидан қиммат уруғлик картошкани олиб келишлари керак ёки картошка етиштиришда унумдорликнинг паст даражаси ҳамда сифатига чидашлари керак. Айтганча, уруғлик картошкани четдан олиб келиш ҳам олис масофаларни ҳисобга олган ҳолда жуда қимматга тушади. Бу ушбу мамлакатларда етиштириладиган картошка нархини янада ошириб юборади», дейди БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестициялар департаменти иқтисодчиси Андрей Ярмак.

Шунингдек қаранг: Украина Польшадан картошка олиб киришни бошлади

“Шу билан бирга, минтақада картошка истеъмол қилиш ҳажми уларнинг нисбатан юқори нархларига қарамай, жуда юқори бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, минтақа давлатлари узоқ вақт давомида баҳорда эртаги картошкани экспорт қилиб, яхши даромад олардилар. Улар, асосан, Россия бозорларига етказиб берилар эди. Бу вақтда картошка захиралари тугаб бораётганлиги сабабли нархлар тез кўтарилиб, эртаги ҳосилни юқори нархларда сотиш мумкин эди. Аммо Россияда картошкани сақлаш қувватлари, етиштириш технологиялари такомиллашиши билан Марказий Осиё мамлакатларидан эртаги картошка ҳосилини импорт зарурати муттасил пасайиб бормоқда ва бу минтақадаги картошка бизнесининг умумий ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда», дейди ФАО эксперти.

Картошка импортига қарамликни бартараф этиш учун Ўзбекистон ҳаттоки мавжуд ерлардан картошка ва сабзавот етиштиришда фойдаланмаган аҳолини жарималар билан жазолаш каби нохуш чораларга ўтмоқда. Бундан ташқари, ушбу мамлакат 2020 йил қиш мавсумига картошканинг етарли захираси билан кириб бориш учун картошкани сақлаш учун субсидиялар ажратишни режалаштирди ва ҳатто вақтинча ҚҚСни бекор қилиш орқали импортни рағбатлантирмоқчи ҳам бўлди. Умуман олганда, Ўзбекистоннинг глобал режалари жуда катта –картошка импортидан бутунлай воз кечиш. Тўғри, бу вазифалар қоғозда яхши кўринади, аммо уларнинг амалий ечими осон бўлмайди. Шу сабабли, EastFruit фикрига кўра катта эҳтимол билан, Ўзбекистон яқин йилларда хорижий, биринчи навбатда, Россия картошкаси учун катта савдо бозори бўлиб қолаверади.

Қайд этиш жоизки, Марказий Осиё мамлакатларидан ташқари, 2020 йилда Украина, Молдова, Беларусь ва Грузия ҳам Россиядан картошка импорт қилиш ҳажмини оширган. Айни пайтда, Озарбайжон ва Сербияга етказиб бериш ҳажмларида камайиш қайд этилди. Минтақада COVID-19 пандемияси сабабли ресторан ва меҳмонхоналар ёпилгани боис, картошкани қайта ишлаб, картошка-фри ишлаб чиқариш кескин пасайиб кетганлиги ортидан Сербияга Европа Иттифоқи мамлакатларидан арзон нархда картошка ҳаддан ташқари кўп миқдорда кириб келди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

2020/2021-мавсум: жаҳон бўйича хўраки узум етиштириш 24 миллион тоннадан ошди

EastFruit

Россияда қурғоқчиликка чидамли смородина (қорағат)нинг янги тури рўйхатдан ўтказилди

EastFruit

2021 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон мева-сабзавот экспортини қисқартирди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин