Бош саҳифаМахсусРоссия: маҳаллий қулупнай мавсуми ўз ниҳоясига етмоқда, нархлар кўтарила бошланди
Махсус Янгиликлар

Россия: маҳаллий қулупнай мавсуми ўз ниҳоясига етмоқда, нархлар кўтарила бошланди

Россия бозорларида кетма-кет иккинчи ҳафта қулупнайи нархларида ўсиш кузатилмоқда, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари. Бозордаги иштирокчиларнинг сўзларига қараганда, бунга бир неча сабаблар мавжуд. Энг аввало, бозорда ушбу мева бўйича таклифлар кескин камайиб бормоқда. Чунки Жанубий федерал округдаги кўплаб боғ хўжаликлари сотув мавсумини якунлаб бўлди. Айни дамда, қулупнайга бўлган талаб ҳамон юқорилигича қолмоқда ва бу ҳам нарх кўтарилишига туртки бўлди.

Ҳозирда қулупнайнинг улгуржи нархлари 160-280 руб/кг ($2,16-3,77/кг) оралиғида шаклланган. Бу ўтган иш ҳафтаси охиридаги даражадан 12 фоиз юқоридир.

Яна ўқинг: Россия: кўкатлар ва салатлар истеъмол қилишнинг ўртача кўрсаткичи ўсишда давом этмоқда

Қайд этиш жоизки, бу йил қулупнайнинг савдо мавсум анчагина қисқа давом этди. Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли маҳаллий хўжаликларда ушбу резаворни йиғиб олиш мавсуми жуда кеч бошланди. Бироқ кейин қулупнай етиштирувчи асосий минтақаларда илиқ ва қуёшли об-ҳаво сақланиб турди ва бу резаворнинг пишиб етилишини тезлаштириб юборди. Бугунга келиб бозорга Жанубий федерал округдан ушбу мева деярли етиб келмаяпти, Марказий федерал округ боғбонлари эса уларда ҳам маҳаллий қулупнай мавсумининг чўққиси ўз ниҳоясига етаётганини айтмоқда.

Қайд этиш керакки, ҳозир Россия бозорида маҳаллий қулупнай ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоиз қиммат нархларда таклиф этилмоқда. Қолаверса, кўплаб мева етиштирувчилар маҳаллий  қулупнай мавсуми якунига оз қолганини инобатга олиб, ушбу сегментда нархни янада ошириш ниятида.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

EastFruitнинг мониторинг минтақаси мамлакатларида 2021 йилги резаворлар мавсумининг бой берилган имкониятлари

EastFruit

Молдованинг иссиқхона узумлари юқори нархлар туфайли асосан ички бозорда сотилмоқда

EastFruit

Мева сақланадиган омборхоналар қуриш ва уларни модернизациялаш – Россия боғдорчилиги ривожининг устувор йўналиши

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин