Бош саҳифаЯнгиликларРоссия компанияси «Либерти» номли органик олма навига сертификат олди
Янгиликлар

Россия компанияси «Либерти» номли органик олма навига сертификат олди

«Агроном-Сад» компанияси яна бир олма нави – «Либерти»ни органик етиштириш бўйича Россия қонунчилиги талабларига мувофиқлик сертификатини олди. Бундан бир йил аввал компания «Имрус» номли органик навни рўйхатдан ўтказган эди. Бу хусусда FruitNews компания матбуот хизмати материалларига асосланиб ёзди.

«Либерти» навини америкалик селекционерлар «Уэлси» ва «Мекаун» навлари асосида етиштиришган.  Ушбу олма дарахтининг мевалари ўртача катталикда, оғирлиги 130 – 140 грамм. Асосий рангги – сарғиш-яшил. Бироқ, унинг деярли нозик ва айни пайтда қалин силлиқ пўстлоғи енгил мумсимон қизғиш нақш билан қопланган. Пўстлоқнинг ички қисми оч сариқ ёки қаймоқранг, ўртача қалинликдаги, қарсилдоқ,  серсув ва хушифордир.  Шунингдек, енгил ёқимли нордон таъмга эга.

“Компанияда органик маҳсулот етиштиришни янада ривожлантириш мақсадида ҳаракат қилинмоқда. Органика бутун жаҳонда машҳур тенденция бўлиб, Россияда у эндигина танилмоқда. Биз мижозлар талабини ва уларнинг харид қилган маҳсулотларида нималарни муҳим деб ҳисоблашларини доимий кузатиб борамиз. Олмани етиштириш усули, таркиби ва сифатига эътибор қаратаётганлар сони тобора ортиб бормоқда”, дейди “Агроном-Сад”нинг тижорат директори Владимир Келер.

Компания мутахассислари органик маҳсулот етиштиришда боғбон қатор талабларга риоя қилиши кераклигини тушунтиришди: маҳсулотлар синтетик пестицидлар, минерал ўғитлар, ўсиш регуляторлари ва индивидуал озиқ-овқат қўшимчалари қўлланмаган ҳолда етиштирилиши керак.  Органик мевалар микробиома таркиби билан ажралиб туради ва оддий меваларга нисбатан кўпроқ фойдали бактерияларни жамлайди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Бразилияда Purple Gala навли тўқ қирмизиранг олма тақдим этилди

EastFruit

Ўзбекистон ва Туркманистон бу йил Эрондан олма импортини кескин оширди

EastFruit

Молдовада мева экспорти бўйича муаммоли вазият юзага келди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин