Бош саҳифаЯнгиликларРоссия: карамга юқори талаб фонида нархлар ўсишда давом этмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Россия: карамга юқори талаб фонида нархлар ўсишда давом этмоқда

Россия фермер хўжаликларида оқ бошли карам захиралари тез камайиб бораётганини ҳисобга олиб, фермерлар сифатли маҳсулотларни сотишни тўхтата бошлашди. Бу эса жорий ҳафта яна нархлар ошишига олиб келди, дея хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари.  Ушбу маълумотни улгуржи компаниялар ҳам тасдиқлади, улар бозорда карам етказиб беришнинг умумий қисқаришини қайд этди. Бунда Доғистондан карам етказиб беришнинг қисқариши ҳам катта роль ўйнади, бу йил ёз иссиқлиги сабабли сифатли карам ҳосили ўтган мавсумга нисбатан анча кам йиғиб олинди.

Айни пайтда оқ бошли карам нархи 42-55 рубл/кг (0,55-0,72 доллар/кг) оралиғида айтилмоқда, бу нарх охирги иш ҳафтаси якунига нисбатан ўртача 10 фоиз қимматдир. Шу билан бирга, ушбу маҳсулотга талаб юқори даражадалигича қолмоқда. Қайд этиш жоизки, сўнгги икки ой давомида фермер хўжаликларида сифатли маҳсулот захираларининг қисқариши туфайли Россия бозорида оқ бошли карам нархи ошиши тенденцияси кузатилди.

Айни пайтда Россияда карам нархи ўтган йилги даражадан анча юқори. Шундай қилиб, бугунги кунда россиялик фермерлар ушбу маҳсулотни 2021 йилнинг январь ойи ўрталарига қараганда ўртача 4,4 баробар қимматроқ нархда етказиб беришга муваффақ бўлишмоқда. Бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, карам сегментидаги нархларнинг ўсиш тенденциялари келажакда ҳам давом этади, чунки, ҳозирги вақтда талаб бозордаги таклифдан ошиб кетяпти.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Тожикистонда эртаги гилос нархи ўтган йилга нисбатан анча арзон

EastFruit

Ўзбекистонда картошка импорти ва савдоси учун солиқ имтиёзлари 2022 йил охирига қадар узайтирилди

EastFruit

Ўзбекистонда гилос экспорти мавсуми бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин