Бош саҳифаЯнгиликларРоссия иссиқхоналари йил бошидан буён помидор етиштиришни 21,5 фоиз оширди
Янгиликлар

Россия иссиқхоналари йил бошидан буён помидор етиштиришни 21,5 фоиз оширди

Иссиқхонада сабзавот етиштириш Россия Федерациясида энг фаол ривожланаётган сегментлардан биридир. Йил бошидан бери қишки иссиқхоналарда сабзавот ва кўкатлар етиштириш 8 фоизга ошди.

2021 йилнинг 22 июнь ҳолатига кўра, 742,2 минг тонна маҳсулот йиғиб олинди, шу жумладан, бодринг – 458,8 минг тонна (+ 0,5%), помидор – 267,7 минг тонна (+ 21,5%).

Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, иссиқхона маҳсулотларини етиштириш бўйича етакчи минтақалар ўнталигига Липецк, Москва, Волгоград, Калуга, Новосибирск вилоятлари, Краснодар ва Ставрополь ўлкалари, Карачаево-Черкессия, Татаристон ва Бошқирдистон киради.

Шунингдек ўқинг: Россияда картошканинг янги ҳосили нархи тушди

Юқори маҳсулдор навлар ва замонавий  технологиялардан фойдаланган ҳолда тармоқ корхоналари ҳар йили ички бозорнинг янги сабзавот маҳсулотлари билан ўзини- ўзи таъминлаш даражасини оширади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жорий йилда ишлаб чиқаришнинг ижобий динамикаси давом этишини кутмоқда – прогнозга кўра, қишки иссиқхоналарда ҳосил 1,4 миллион тоннадан ошади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Мева сақланадиган омборхоналар қуриш ва уларни модернизациялаш – Россия боғдорчилиги ривожининг устувор йўналиши

EastFruit

Сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистондан шафтоли экспорти кескин ўсди: бунинг сабаблари нимада?

EastFruit

Россия иссиқхоналарида сабзавот етиштириш деярли 8,5 фоизга ўсди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин