Бош саҳифаЯнгиликларРоссия бозорида қора смородина бир йил аввалгидан арзонроқ сотилмоқда
Янгиликлар

Россия бозорида қора смородина бир йил аввалгидан арзонроқ сотилмоқда

Ушбу ҳафтада россиялик фермерлар қора смородина сотишни бошлашди, дейди «АПК-информ: сабзавот ва мевалар» лойиҳаси таҳлилчилари. Боғбонларнинг сўзларига кўра, йиғим-терим кампанияси баҳорнинг узоқ давом этиши ва совуқ ҳаво туфайли ўртача 2 ҳафта кеч бошланган.

Бугунги кунга келиб, маҳаллий фермер хўжаликларидан қора смородина кичик партияларда сотилмоқда ва ушбу сегментдаги нархлар 120-250 рубл/кг (1,62-3,37 доллар/кг) атрофида ўзгариб турибди. Шуни қайд жоизки, қора смородина сегментидаги нархлар ушбу резаворни йиғиш турига қараб шаклланади. Шунга кўра, мева минимал нархларда  таклиф этилади, ускуна ёрдамида йиғилган смородина эса қўлда териб олинганига қараганда бироз қимматдир.

Шунингдек ўқинг: 2021 йилнинг биринчи ярмида Россиядан иссиқхонада етиштирилган сабзавотлар экспорти 85 фоизга ўсди

Бугунги кунда Россия бозоридаги қора смородина ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 14 фоиз арзонроқ сотувга қўйилди. Шу билан бирга, бозордаги асосий иштирокчиларнинг аксарияти келгуси ҳафтадан бошлаб, маҳаллий фермер хўжаликларидан қора смородина янада кўпроқ етказиб берилишини ва натижада, ушбу сегментдаги нархлар тушишини кутишмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдовада мавсум бошидаёқ олхўри нархлари ўса бошлади

EastFruit

Жаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? (II қисм)

EastFruit

EastFruitнинг мониторинг минтақаси мамлакатларида 2021 йилги резаворлар мавсумининг бой берилган имкониятлари

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин