Бош саҳифаЯнгиликларРоссельхознадзор Россия Федерациясига Туркиянинг икки вилоятидан помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берди
Янгиликлар

Россельхознадзор Россия Федерациясига Туркиянинг икки вилоятидан помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берди

2021 йилнинг 9 сентябрида Россельхознадзор Россия Федерацияси ҳудудига Туркия Республикасининг Aнталия ва Измир вилоятларидан помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берди.

«Россельхознадзор, Туркия Республикаси Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг Озиқ-овқат ва назорат бошқармаси кафолати остида 2021 йилнинг 9 сентябридан Россияга Туркиянинг Aнталия ва Измир вилоятларидан экспорт қилинадиган (ёки етиштириладиган) помидор ва қалампир импортига вақтинчалик чекловларни олиб ташлайди. Бу қарор  ЕОИИга аъзо давлатлар учун карантин объектлари билан зарарланган помидор ва қалампир Россияга етказиб берилишининг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича Туркия томони тақдим этган материалларни кўриб чиқиш натижаларига кўра қабул қилинди”, деб хабар берди Россельхознадзор матбуот хизмати.

Aниқлик киритилишича, Туркиянинг Aнталия ва Измир вилоятларидан помидор ва қалампир етказиб беришга чекловлар  2020 йилнинг декабрида киритилган.

Aввалроқ EastFruit 2021 йилнинг 6 сентябрида Россельхознадзор Беларусь Республикасининг 21 та ишлаб чиқарувчиси Россия Федерацияси ҳудудига помидор ва қалампир олиб киришига рухсат бергани ҳақида хабар қилган эди.

«Россельхознадзор Беларусь томони помидор ва қалампирни фитосанитария ва лаборатория синовлари ўтказилган жойлардаги фитосанитария экспертизаси ва лаборатория синовлари бўйича тақдим этган материалларни кўриб чиқиш натижаларига кўра, «Уруғ етиштириш, карантин ва ўсимликларни муҳофаза қилиш бош давлат инспекцияси» кафолати остида 2021 йилнинг 6 сентябридан бошлаб, Беларусь Республикасининг 21 та ишлаб чиқарувчисидан Россия Федерациясига помидор ва қалампир импорти амалга ошириш мумкин деб ҳисоблайди», деб хабар берди Россельхознадзор матбуот хизмати.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Шарқий Европада олмага бўлган талаб қониқарли эмас, лекин нархлар ҳозирча 2018/19 йилги мавсумдагига нисбатан баланд

EastFruit

Испанияда хурмо ҳосили яхши бўлмади – бу Ўзбекистон, Тожикистон ва Грузия учун имкониятми?

EastFruit

Россельхознадзор Грузия нектарини ва шафтолисида хавфли монилиоз чириш касаллигини аниқлади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин